Home / Имом Бухорий ҳадислари / Фарзандларга чиройли маънони англатадиган исм қўйиш лозим…

Фарзандларга чиройли маънони англатадиган исм қўйиш лозим…

НАБИЙ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ЧИРОЙЛИ ИСМНИ ЯХШИ КЎРИШЛАРИ ҲАҚИДА
 
812. Абу Ҳадраддан ривоят қилинади:
 
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Мана бу туяларимизни ким етаклаб боради?” ёки “Ушбу туяларимизни ким ҳайдаб боради?” дедилар. Бир киши “Мен”, деди. У зот ундан “Исминг нима?” деб сўрадилар. “Фалончи”, деб исмини айтди. У зот “Ўтир” дедилар. Сўнг бошқа одам турди. У зот ундан ҳам “Исминг нима?” деб сўрадилар. У “Фалончи”, деди, унга ҳам “Ўтир” дедилар. Сўнг бошқаси турди. Ул зот “Исминг нима” деб сўрадилар. У “Ножия”, деди. У зот “Ўша иш сенга, уларни етаклаб бор!” дедилар.
 
Шарҳ:
 
Ножия исмининг маъноси “Нажот топувчи” деганидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаламга юқоридаги икки кишининг исми ёқмаган. Шунинг учун Ножиянинг туяларни етаклаб манзилига етказишини хоҳладилар.
 
Бу ҳадис фарзандларга чиройли маънони англатадиган исм қўйиш кераклигига далолат қилади. 
 
Ҳадисдан олинадиган фойдалар:
 
Болаларга яхши маънони англатадиган исм қўйиш;
 
Масъулиятли, шарафли ишни буюришда инсоннинг исмига ҳам эътибор қаратиш лозимлиги.
 
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Манба: ЎзА

Check Also

Камсуқумлик ва камтарликнинг дурдона ибратлари

Аҳли ислом Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни жуда яхши билади ва у зотнинг барча фазилатлари билан …