Home / 2021 (page 87)

Yearly Archives: 2021

Расули акрам мўъжизалари: ИМИЛЛАГАН БЎРАНИНГ ЙЎРҒАЛАБ КЕТИШИ

«САҲИҲУЛ БУХОРИЙ»… (III) 2309. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир сафарда эдим. Мен имиллаган бўрада эдим. У фақат қавмнинг охирида борарди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг олдимдан ўтиб қолиб, “Ким бу?” дедилар. “Жобир ибн Абдуллоҳ”, дедим. “Сенга нима бўлди?” дедилар. “Мен имиллаган бўрадаман-да”, дедим. “Ёнингда таёқ борми?” дедилар. …

Батафсил

КУН ҲАДИСИ

Уқба ибн Омир Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «То одамлар орасида ҳукм қилингунича ҳар бир киши садақаси соясидадир», дедилар».* * Қиёмат куни қуёш халойиққа яқинлаштирилганда Аллоҳ азза ва жалла Ўз қудрати ила садақага жисм беради ва у соҳибини қуёшдан тўсади. Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилганлар.

Батафсил

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази 2021 йил 19 февраль куни соат 16:00да Туркиянинг Анқара Йилдирим Боязид университети билан ҳамкорликда «Мовароуннаҳр адибларининг исломга қўшган ҳиссалари»  мавзуида ўтказиладиган онлайн семинарга таклиф этади. Семинарда Анқара Йилдирим Боязид университети  доценти Оғузхон Айдин ўз маърузаси билан иштирок этади. СЕМИНАРДА: Мовароуннаҳрдан етишиб чиққан …

Батафсил

МУШТАРАК МАҚСАДЛАР ЧОРРАҲАСИДА

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва ISESCO Мамлакатимизда сўнгги йилларда кечаётган кенг кўламли ислоҳотлар барча соҳаларни қамраб олмоқда. Хусусан, диний-маърифий йўналишда ҳам улкан истиқболли лойиҳалар амалга оширилаётганига барчамиз бирдек гувоҳ бўлиб турибмиз. Буюк аллома аждодларимизнинг бой маънавий меросини илмий асосда ўрганиш ва халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш мақсадида юртимизда Ислом …

Батафсил

Бобурнинг бухоролик қозилар билан қандай боғлиқлиги бор?

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ёшлиги Андижонда ўтган. Буюк тарихчи олим Абдулҳай Лакнавий Ҳасаний “Нузҳат ул-хавотир” (Хотиралар сайри) асарида бундай ёзади: “Ҳазрат Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор унинг исмини Заҳириддин Муҳаммад деб қўйган. Лекин туркий халқлар орасида (довюраклиги учун) у Бобуршоҳ номи билан машҳур бўлган”. Бобур барча темурий шаҳзодалар каби махсус тарбиячилар, йирик фозилу …

Батафсил

ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР – ДИНИЙ ВА ДУНЁВИЙ БИЛИМЛАР СОҲИБИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Диний-маърифий тадбирлар бўлими томонидан Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида шоҳ ва шоир, буюк адабиётшунос, фақиҳ олим Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан “Бобур – диний ва дунёвий билимлар соҳиби” мавзуида маънавий-маърифий тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда мазкур олий ўқув юрти ўқитувчи ва талабалари иштирок …

Батафсил