Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР (page 13)

ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР

МАРКАЗ ВАКИЛЛАРИ – ТУРКИЯДА ЎТКАЗИЛГАН АНЖУМАНДА

Аввал хабар берилганидек, Туркиянинг Денизли шаҳрида Памуккале университетининг Ислом илмлари институти, Туркиядаги Gaye Vaкfi жамғармаси ҳамда Қирғизистоннинг Ўш давлат университети ҳамкорлигида II Халқаро Сарахсий конференцияси ўтказилди. Унда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказидан Отабек Муҳаммадиев “Имом Сарахсий бўйича Ўзбекистонда олиб борилаётган тадқиқотлар” ва Меҳрожиддин Амонов “Ўзбекистонда сақланаётган Имом Сарахсийнинг “Мабсут” асарига …

Батафсил

ҲАР БИР ТАЛҚИН ИЛМИЙ АСОСГА ЭГА БЎЛИШИ КЕРАК

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Мисрдаги Ал-Азҳар университети ҳамкорлигида “Ҳадислар нотўғри талқин қилинишининг олдини олишда Ал-Азҳар уламолари ёндашуви” мавзусида онлайн семинар бўлиб ўтди. Унда Марказ илмий ходимлари, икки мамлакат олий таълим ва илмий муассасалари тадқиқотчилари, олимлар иштирок этди. Семинарда Ал-Азҳар университети профессори др. Ҳасан Ал-Қасабий маъруза қилди. Олим “Набавий …

Батафсил

ТУРКИЯДА НУФУЗЛИ АНЖУМАН БОШЛАНДИ

 Туркиянинг Денизли шаҳрида Памуккале университетининг Ислом илмлари институти, Туркиядаги “GAYE VAКFI” жамғармаси ҳамда Қирғизистоннинг Ўш давлат университети ҳамкорлигида “II Халқаро Сарахсий конференцияси” бошланди. Унинг очилиш маросимида университет ректори, профессор доктор Аҳмад Қутлихон, Туркия диёнат ишлари вазири, муфтий Али Эрбош, маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой сўзга чиқди. Конференцияда 15 …

Батафсил

ҲАМКОРЛИКНИ КУЧАЙТИРИШ МАСАЛАСИ – КУН ТАРТИБИДА

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директор ўринбосари Отабек Муҳаммадиев ва бўлим бошлиғи Мехрожиддин Амонов Туркия Республикаси Денизли шаҳрида бўлиб, Памуккале университети ректори, профессор доктор Аҳмад Қутлихон бошчилигидаги таълим муассасаси раҳбарияти билан учрашди. Марказ билан университет ўртасида 2022 йил 29 августда ўзаро ҳамкорликка оид имзоланган меморандум асосида қатор қўшма тадбирлар амалга …

Батафсил

МУЛОҚОТЛАРНИ КЎПАЙТИРИШ ВА ЯНГИ САМАРАЛИ ЛОЙИҲАЛАР ИШЛАБ ЧИҚИШ ЗАРУР

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва АҚШ Тинчлик институти ҳамкорлигида “Марказий Осиёда миллатлараро диний бағрикенглик тамойилларини ёйишда АҚШ Тинчлик институтининг тажрибаси” мавзусида онлайн семинар бўлиб ўтди. Унда Марказ илмий ходимлари, АҚШ ва юртимиздаги олий таълим ва илмий муассасалар тадқиқотчилари, олимлар иштирок этди. Семинарда АҚШ Тинчлик институтининг Афғонистон ва Марказий Осиё …

Батафсил

ҚУРЪОН ВА ҲАДИСЛАРНИНГ ТЎҒРИ ТАЛҚИНИ ТИНЧЛИК ҲАМДА БИРДАМЛИКНИ ТАЪМИНЛАЙДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Туркиядаги Мерсин университети ҳамкорлигида “Диннинг такфирий талқинларидан келиб чиққан эътиқодий ва фиқҳий муаммолар, уларнинг ечимлари” мавзусида онлайн семинар бўлиб ўтди. Унда Марказ илмий ходимлари, юртимиз ва Туркиядаги олий таълим ва илмий муассасалар тадқиқотчилари, олимлар иштирок этди. Семинарда Туркиянинг Салжуқ университети ислом илмлари факультети декани, …

Батафсил

Марказ илмий ходими монографияси қозоқ тилига таржима қилинди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази катта илмий ходими, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Мехрожиддин Амоновнинг “Марказий Осиёда нақшбандия-мужаддидия тариқати (XVІІІ-XIX асрлар)” номли монографияси Олмаота шаҳрида қозоқ тилида нашр қилинди. Яқинда Қозоғистонда “Ойхожа эшон” жамоат фонди ва “Qojalar.kz” сайти шафелигида Ойхожа эшон таваллудининг 250 йиллиги муносабати билан “Ойхожа ва Сир минтақасида …

Батафсил

БУЗҒУНЧИ ОҚИМЛАРНИНГ ҒОЯЛАРИГА ҚАРШИ МУСТАҲКАМ ИЛМИЙ МАНБА

Имом Бухорий ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ҳамкорлигида 17 октябрь куни “Имом Мотуридий – адашган фирқаларга ижтиҳодий раддиялар асосчиси” мавзуида халқаро онлайн семинар бўлиб ўтди. Анжуманда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази катта илмий ходими, илоҳиёт фанлари доктори Аҳмад Саъд Даманҳурий маъруза қилди. Имом Мотуридий (ваф. 332/944) бошқа йирик асарлар …

Батафсил

«ДИННИНГ ТАКФИРИЙ ТАЛҚИНЛАРИДАН КЕЛИБ ЧИҚҚАН ЭЪТИҚОДИЙ ВА ФИҚҲИЙ МУАММОЛАР, УЛАРНИНГ ЕЧИМЛАРИ»

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅ Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Туркиянинг Мерсин университети ҳамкорлигида ўтказилаётган «ДИННИНГ ТАКФИРИЙ ТАЛҚИНЛАРИДАН КЕЛИБ ЧИҚҚАН ЭЪТИҚОДИЙ ВА ФИҚҲИЙ МУАММОЛАР, УЛАРНИНГ ЕЧИМЛАРИ» мавзусидаги халқаро онлайн семинарга таклиф этамиз. Семинарда Салжуқ университети Ислом илмлари факултети декани Проф. Др. РАМАЗОН ОЛТИНТОШ маъруза қилади. Онлайн семинар 2023-йил 23-октябр куни, Тошкент …

Батафсил

“ВАТАННИ СЕВМОҚ ИМОНДАНДИР”

Москва мусулмонлари идораси ҳузуридаги Имом Муҳаммад Бухорий марказида “Ватанни севмоқ имондандир”  мавзуида маънавий-маърифий анжуман бўлиб ўтди. Тадбирда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Баёзхон Махмудов иштирок этди. Маърузачи йиғилганларни Марказ фаолияти, шунингдек, кейинги йилларда Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништирди. Анжуманда Москва шаҳрида истиқомат қилиб келаётган ватандошларимиз …

Батафсил