Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР (page 9)

ҚЎЛЁЗМАЛАР

شرح العوامل المائة (Шарҳу ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 74/VIII Муаллиф. Муаллиф – номаълум. Грамматика. Асар Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.)нинг “Ал-авомил ал-миа” асарига форсча шарҳ бўлиб, Миат (юзта) омил, муножот (чақирув) ҳарфлари, зарф аз-замон ва зарф ал-макон, ан-нақисот (исмларни бош келишикда, кесимни эса фатҳа келишигида келиши), феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. Нусха тўлиқ. Асар …

Батафсил

مسائل (Масоил)

№ inv. MR 39 Муаллиф. Муаллиф – номаълум. Фиқҳ. Асар рисола шаклида бўлиб, унда оламнинг яратилиши, ерда ҳаётнинг пайдо бўлиши ҳақида оят ва ҳадислар келтирилган. Шунингдек, турли диний масалаларга тегишли мавзуларни оятлар билан ёритиб берган. Аммо рисола бутун бир яхлит асардан ташкил топмаган бўлиб, ҳар бир мавзулардан парча-парча келтирилган. Нусха тўлиқ …

Батафсил

شرح مطالب المصلى (Шарҳ матолиб ал-мусалли)

№ inv. MR 94/II Муаллиф. Мавлоно Фасиҳиддин ибн Абдулкарим Низомий Ҳиравий (ваф. 919/1513 й.). Фиқҳ. Мазкур асар Лутфуллоҳ Насафий Фозил Кайдоний (ваф. 750/1349 й.)нинг “Матолиб ал-мусолли” (Фиқҳ ал-Кайдоний) асарига ёзилган шарҳдир Асар ислом оламида фиқҳий масалаларни ишлаб чиқишда муҳим асарлардан бири ҳисобланган. Мавлоно Фасиҳиддин шарҳни ҳар бир бобларига алоҳида тўхталиб, далиллар …

Батафсил

القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

№ inv. MR 170 Қуръони карим 114 та сурадан иборат. Маккий ва Маданий суралардан ташкил топган. Ушбу нусха 21-жузни ўз ичига олади. Қуръон каримнинг 29 (“Анкабут”) суранинг 45-оятидан бошланиб,  33 (“Аҳзоб”) суранинг 30-оятида тугаган. Нусха тўлиқ. Асар боши (в. 1б) : اتل ما اوحى اليك من الكتاب واقم الصلاة ان …

Батафсил

رسالة (Рисола)

№ inv. MR 147/IV Муаллиф. Муаллифи – номаълум. Фиқҳ. Асарда намоз ва таҳоратнинг фарзлари, вожиб ва суннатларини оят ва ҳадислар асосида далилар келтириш билан кенгайтириб ёритиб берилган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в. 40б) : Асар боши (в. 40б) : طهارت پاك فريضه است هم بايت وهم بخبر اما ايت قوله تعالى …

Батафсил

مجموعة المسائل (Мажмуъату ал-масоил)

№ inv. MR 147/III Муаллиф. Муаллифи – номаълум. Фиқҳ. Асарда гуноҳга тавба қилиш, фотиҳа сурасининг неча жойида вақф қоидасини борлиги, субҳда туришликнинг фазилати, намоз ўқишда зарур бўладиган сураларни ёд олишликнинг фарзлиги, мусибатхонда уч кеча ва кундуз таом ейиш мумкин эмаслиги ва ўғрининг ҳукмига оид масалалр жамланган. Нусха тўлиқ эмас. Асар боши …

Батафсил

القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

№ inv. MR 178 Қуръони карим 114 та сурадан иборат. Маккий ва Маданий суралардан ташкил топган. Ушбу Қуръон нусхаси 29-жузни ўз ичига олади. Қуръон нусхаси 67 “Мулк” сурадан бошланиб, 77 “Мурсалот” сурада тугаган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 1б). Асар боши (в. 1б) : تبارك الذى بيده الملك وهو على كل …

Батафсил

تصريف العزّي (Тасриф ал-иззи)

№ inv. MR 143/IV Муаллиф. Иззиддин Абдулваҳҳоб ибн Иброҳим ибн Абулмаолий Хазражий Занжоний (655/1257 й.). Грамматика.. Асар араб тили морфологиясига бағишланган. Унда сўз бўлаклари, феъл ва унинг боблари мисоллар билан келтирилиб, кенг ёритиб берилган. Мазкур асар Марказий Осиё мадрасаларида сарф илмидан бошланғич дарсликлардан бири ҳисобланган. Нусха тўлиқ эмас. Асар боши (в. …

Батафсил

الكافية فى النحو (Ал-кофия фи ан-наҳв)

№ inv. MR 194 Муаллиф. Жамолиддин Абу Умар ибн Абу Бакр ибн Ҳожиб (ваф. тахм. 646/1249 й.). Грамматика. Асар араб тили грамматикасига бағишланган бўлиб, унда араб тилидаги гап, сўз бўлаклари, эга ва кесим муносабати, олмошлар, сифат ва сифатдошлар, келишиклар, феъл ва юкламалар ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Мазкур асар ўрта аср мадрасаларида …

Батафсил

شرح مطالب المصلى (Шарҳ матолиб ал-мусалли)

№ inv. MR 109/IV Муаллиф. Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазоний (ваф. 791/1389 й.) Фиқҳ. Мазкур асар Лутфуллоҳ ан-Насафий ал-Фозил ал-Кайдоний (ваф. 750/1349 й.)нинг “Матолиб ал-мусолли” (Фиқҳ ал-Кайдоний) асарига ёзилган шарҳдир. Асар ислом оламида фиқҳий масалаларни ишлаб чиқишда муҳим асарлардан бири ҳисобланган. Муаллиф шарҳни ҳар бир бобларига алоҳида тўхталиб, далиллар билан мавзуларни …

Батафсил