№ inv. MR 23 Муаллифи: Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.). Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига бағишланган. …
Батафсилحاشية عصام الدين على الفوائد الضيائية للجامى (Ҳошият Исомиддин аъла ал-фавоиду аз-зиёийя ли-ж-Жомий)
№ inv. MR 88 Муаллифи: Исомиддин Иброҳим ибн Муҳаммад Исфаройиний (ваф. 951/1544 й.). Грамматика. Асар Абдураҳмон Жомийнинг “Фавоид аз-зиёийя” асарига Исомиддин Иброҳим ибн Муҳаммад Исфаройиний айрим изоҳталаб сўзларга ҳошия услубида шарҳ ёзган. Мазкур асар Марказий Осиё мадрасаларида олий босқич курси талабаларига араб тили грамматикасини ўзлаштириш учун асосий дарслик сифатида фойдаланилган. Нусха …
Батафсилحاشية على الفوائد الضيائية (Ҳошия аъла ал-фавоид аз-зиёийя)
№ inv. MR 129 Муаллифи: Абдулғафур ал-Лари Ризоиддин (ваф. 912/1506 й.). Грамматика. Асар – Абдураҳмон ибн Аҳмад Жомий (ваф. 1414-1492 й.)нинг “Фавоид аз-зиёийя” асарига ёзилган ҳошиядир. Асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, боршқа ҳошиялар ичида ҳажман катта ҳисобланади. Чунки, муаллиф шарҳни ҳар бир бобига алоҳида тўхталиб мавзуларни кенг ёритиб берган. Марказий Осиё …
БатафсилШарҳ ан-ниқоя
Муаллифи: Маҳмуд ибн Илёс Фаҳриддин ар-Румий. (ваф.851/1447 й.) Фиқҳ. Мазкур асар Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.)нинг “Ан-Ниқоя, (Мухтасар ал-виқоя фи масоил ал-ҳидоя)” нинг асарига ёзилган шарҳдир. Асар “Фасл ал-сифату солат” (“Намоз сифатлари”)дан бошланиб, “Китоб ал-ахрас”да тугаган. Нусха тўлиқ эмас.
БатафсилШарҳ ал-виқоя
Муаллифи: Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.) Фиқҳ. Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган форс тилидаги шарҳидир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳкоми ва фиқҳий масалаларига бағишланган. Асардан Марказий Осиё мадрасаларида …
Батафсилمرآت العلوم (Миръот ал-улум )
Муаллифи: Саид Амир Нахшаб Ҳусайний Маккий Қомус. Асарнинг муқаддимаси илм сўзига таъриф бериш билан бошланади. Асар диний масалалар – усулул фиқҳ, калом илми, қироат, тафсир, ҳадис, фароиз, қироат, тасаввуф илмларига оид, шунингдек ижтимоий масалалар – тиб, одоб-ахлоқ, баҳс-мунозара одоби, ҳарбий илмларга оид ва бошқа фанларга доир терминлар ҳақида маълумотлар ёзилган. Нусха …
Батафсилمجمع الغرايب (Мажмаъ ал-ғароиб)
Муаллифи: Султон Муҳаммад ибн Дарвиш Муҳаммад Балхий (XVI). Қомус. Асар – қомусий бўлиб, диний, ижтимоий, географик, астраномик маълумотлар келтирилган. Ҳайвонат ва набототлар оламига оид маълумотлар келтирилган. Асар Балх ҳукмдори Пирмуҳаммадга бағишланган. Асарнинг муқаддима ва хотимаси 15 бобдан иборат. Нусха тўлиқ :
Батафсилتصريف الأفعال (Тасриф ал-афъол)
Муаллифи: Шасиддин Муҳаммад ибн Абулқосим Муиззий (IX-X/XIV-XV аср). Грамматика. Асарда араб тили грамматикасидаги сўзларнинг боғланиниш усулларига оид мавзулар ёритилган. Марказий Осиё ҳамда татар мадраса ва диний мактабларида дарслик сифатида ўқитилган. Нусха тўлиқ.
Батафсилشرح بيست و دو باب از صرف معزي (Шарҳи бисту ва ду боб аз сарф Муъиззий)
Муаллифи: Абдуллоҳ ибн Оқ Муҳаммад Грамматика. Асар Шамсуддин Муҳаммад ибн Абулқосим Муъиззий (IX-X/XIV-XV аср)нинг “Тасриф ал-афъал” асарига шарҳ бўлиб, араб тили морфологиясига бағишланган. Мазкур асар Ўрта Осиё мадраса ва ўрта махсус билим юртларида наҳв фанидан асосий дарсликлардан бири ҳисобланган. Нусха тўлиқ эмас.
Батафсилالنقاية (Мухтасар ал-виқоя фи масоил ал-ҳидоя)
Муаллифи: Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.). Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига бағишланган. “Китоб ат-таҳора” (“Таҳорат китоби”)дан бошланиб, …
Батафсил