Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР (page 53)

ҚЎЛЁЗМАЛАР

مسائل فقه (Масоил фиқҳ)

№ inv. MR 218 Муаллиф – номаълум. Фиқҳ. Асар диний аҳкомларга бағишланган бўлиб, унда намоз ўқиш тартиби, шартлари далиллар билан Имом Абу Ханифа мазҳаби бўйича келтирилган. Баъзи мавзулар савол-жавоб шаклида берилган. Шунингдек, асарда таҳорат, намоз, мерос, дафн маросимлари тартиби ва бошқа шаръий-ижтимоий масалаларнинг ечимлари келтирилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 1а) …

Батафсил

شرح مطالب المصلى (Шарҳ матолиб ал-мусалли)

№ inv. MR 235/I شرح فقه كيدانى(= Шарҳ фиқҳ ал-Кайдоний) Муаллифи:Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазоний (ваф. 791/1389 й.) Фиқҳ. Мазкур асар Лутфуллоҳ ан-Насафий ал-Фозил ал-Кайдоний (ваф. 750/1349 й.)нинг “Матолиб ал-мусолли” (Фиқҳ ал-Кайдоний) асарига ёзилган шарҳдир. Асар ислом оламида фиқҳий масалаларни ишлаб чиқишда муҳим асарлардан бири ҳисобланган. Муаллиф шарҳни ҳар бир …

Батафсил

Матолиб ал-мусолли

№ inv. MR 97/I Фиқҳ ал-Кайдоний Муаллифи: Лутфуллоҳ Насафий ал-Фозил ал-Кайдоний (ваф. 750/1349 й.). Фиқҳ. Асар ўз даврида Марказий Осиё ҳудудида муҳим фиқҳий асарлардан бири ҳисобланган. Ҳажм жиҳатидан кичик бўлсада, унда фиқҳ илмига ва шаръий масалаларга бағишланган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида ўзоқ вақт давомида дарслик сифатида фойдаланилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 1б). …

Батафсил

Ат-Танқиҳ ал-усул

№ inv. MR 79/IV Муаллифи: Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий  (ваф. 747/1346 й.) Фиқҳ. Мазкур асар Ханафий мазҳабидаги эътиқодий масалалар бўйича машҳур фиқҳшунос олим Али Муҳаммад ибн ал-Ҳусайн ибн Абдулкарим Насафий Паздавий (ваф. 482/1089 й.)нинг “Усул Паздавий” асарига ёзилган шарҳдир. Асар ислом ҳуқуқи асосларига бағишланган бўлиб, унда Ислом динининг …

Батафсил

شرح فرائض السراجية (Шарҳ Фароиз ас-Сирожийа)

№ inv. MR 13 Муаллиф – номаълум. Фиқҳ. Мазкур асар Абу Тоҳир Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Абдурашид Сижовандий Фарозий (ваф. 600/1204 й.)нинг ал-фароиз ас-Сирожийа  (Ас-Сирожийа фи ал-фароиз)ни форс тилидаги шарҳидир. Шарқ оламида жуда машҳур асар бўлиб, унда ислом қонуншунослиги ва мерос масалалари, марҳумни кафанлаш, дафн этиш, васиятларини ижро қилиш, марҳумнинг …

Батафсил

Шарҳ ан-ниқоя

№ inv. MR 233 Маҳмуд ибн Илёс Фаҳриддин ар-Румий. (ваф.851/1447 й.). Фиқҳ. Мазкур асар Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.)нинг “Ан-Ниқоя, (Мухтасар ал-виқоя фи масоил ал-ҳидоя)” нинг асарига ёзилган шарҳдир. Асар “Фасл ал-сифату солат” (“Намоз сифатлари”)дан бошланиб, “Китоб ал-ахрас”да тугаган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 1б). Асар …

Батафсил

النقاية (Ан-Ниқоя)

№ inv. MR 21 النقاية (مختصر الوقاية فى مسائل الهداية) Ан-Ниқоя, (= Мухтасар ал-виқоя фи масоил ал-ҳидоя) Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.). Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. …

Батафсил

در بيان حديث نوروزى (Дар баёни ҳадиси наврўзий)

№ inv. MR 210/III Муаллиф – номаълум. Ҳадис. Асарда Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.)нинг ўнта ҳадиси ва уни ўқиш ҳислатлари зикр этилган. Асарнинг матни араб тилида ва шарҳи форс тилида келтирилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 10б). Асар боши (в. 10б) : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم من مشى الى خير …

Батафсил

قانون القرا (Қонун ал-қурро)

№ inv. MR 131/V Муаллиф – номаълум. Тажвид. Асар Мавлоно Обид Охунд Мулло Зоҳид (ваф. 1101/1689-1690 й.)нинг “Қавоид ал-қурро” асарига ёзилган шарҳ бўлиб, унда тажвид қоидаларини ўзида ифода этган. Шарҳловчи ҳар бир байтни бир неча бобларга бўлган ҳолда шарҳлаган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 110б). Асар боши (в. 110б) : قال …

Батафсил

القصيدة الفائحة في تجويد الفاتحة (Ал-қасидату-л-фоиҳа фи тажвиди-л-фотиҳа)

№ inv. MR 131/III Муаллифи: Шамсуддин Муҳаммад ибн Маҳмуд ибн Муҳаммад ибн Аҳмад Самарқандий (в. 31а) (ваф.780/1379 й.). Тажвид. Асар Қуръон каримни тўғри талаффуз қилиш ва қироъат қилиш қоидалари батафсил ёритилиб берилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 31а) : Асар боши (в. 31а) : قال العبد الضعيف الى الله الغنى محمود بن …

Батафсил