№ inv. MR 75 Муаллиф: Фариддин Муҳаммад ибн Иброҳим Аттор (627/1230 й). Достон. Асар Шарқда жуда машҳур ҳисобланиб, муаллиф тасаввуф илми ва тариқат ҳилқаларини ҳар хил қушлар тимсолида баён қилган. Достонда қушларнинг подшоҳи Симурғни ахтариб йўлга чиққан Ҳудҳуд бошчилигидаги қушлар тўдасининг манзилига етгунча бошидан кечирган машаққат ва саргузаштлари ёритиб берилган. Нусха …
Батафсилمخمس امير (Мухаммаси Амирий)
№ inv. MR 74/X Муаллиф: Амир Муҳаммад Умархон Хўқандий (1224/1809-1237/1822). Шеърият. Асар “илоҳий тараннумлар соҳиби” амир Умархоннинг шоир Соиб, мирзо Бедил ва Залилийнинг ғазалларига ёзилган мухаммаслари бўлиб, унда шоир ўз тасаввуфий қарашларини баён қилган. Амирий қаламига мансуб ғазалларнинг таърифу таҳсинига бағишланган ўнлаб юксак савиядаги лирик ғазал, мухаммасу мусаддаслар мавжуд. Амирийнинг ғазаллари …
Батафсилالتنقيح الاصول (توضيح فى حل غوامض التنقيح ) (Ат-Танқиҳ ал-усул (в. 3а) (= Тавзиҳ фи ҳал ғовамиз ат-танқиҳ))
№ inv. MR 79/IV Муаллиф: Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.) Фиқҳ. Мазкур асар Ханафий мазҳабидаги эътиқодий масалалар бўйича машҳур фиқҳшунос олим Али Муҳаммад ибн ал-Ҳусайн ибн Абдулкарим Насафий Паздавий (ваф. 482/1089 й.)нинг “Усул Паздавий” асарига ёзилган шарҳдир. Асар ислом ҳуқуқи асосларига бағишланган бўлиб, унда Ислом динининг …
Батафсилالفرائض السراجية (Ал-Фароиз ас-Сирожийа)
№ inv. MR 3/II Муаллиф: Сирожиддин Абу Тоҳир Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Абдурашид Сижовандий Фарозий ( ХIII асрда яшаган). Фиқҳ. Шарқ оламида жуда машҳур асар бўлиб, унда меросни олиш ва тўсилиш масалалари, марҳумнинг қолган мол-мулкидан мерос олишга ҳақли бўлганлар, тақсимланадиган мероснинг миқдори, меросхўрларнинг қандай мерос олиш тартиблари ва даражалари фасллар ва …
Батафсилشرح الحواشى القدسية (Шарҳ ал-ҳавоши ал-қудсия)
№ inv. MR 62/VII муаллифи номаълум. Мантиқ. Ушбу рисола аллома Тафтазонийнинг “ал-Мутоввал” асарига Мир Саид Шариф Журжоний тарафидан ёзилган “Ал-Ҳавоши ал-қудсия” номли ҳошиянинг шарҳи бўлиб, унда мазкур ҳошияда келган айрим жумлалар мантиқий жиҳатдан изоҳлаб берилган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в. 100б). Асар боши (в. 100б) : غير العدد و هو …
Батафсилحاشية عبدالحكيم (Ҳошияту Абдулҳаким)
№ inv. MR 57 Муаллиф: Абдулҳаким ибн Шамсиддин Муҳаммад Ҳиндий Саёлкутий (ваф. 1067/1657 й.). Мантиқ. “Шарҳу Шамсияти ал-Қутбий”асарига ёзилган мукаммал ва муфассал шарҳ бўлиб, “Қул Аҳмад”, “Ҳошияту Абдулҳаким” деган номлар билан машҳур. Унда мантиқ илмининг моҳияти, зарурати ва турли хил мантиққа оид масалаларнинг шарҳига битилган фикрларга шарҳлар ёзилган. Асар мантиқ илми …
Батафсил(مطالب المصلي (فقه كيدانى (Матолиб ал-мусолли (Фиқҳ ал-Кайдоний))
№ inv. MR 116/I Муаллиф: Лутфуллоҳ Насафий ал-Фозил ал-Кайдоний (ваф. 750/1349 й.). Фиқҳ. Асар ўз даврида Марказий Осиё ҳудудида муҳим фиқҳий асарлардан бири ҳисобланган. Ҳажм жиҳатидан кичик бўлсада, унда фиқҳ илмига ва шаръий масалаларга бағишланган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида ўзоқ вақт давомида дарслик сифатида фойдаланилган. Нусха тўлиқ. Басмала(в. 1б). Асар боши.(в. …
Батафсилالتنقيح مع شرحه المسمى بالتوضيح(Ат-Танқиҳ маъа шарҳиҳи ал-мусамма бит-тавзиҳ)
№ inv. MR 213 Муаллиф: Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазоний (ваф. 791/1389 й.) Фиқҳ. Мазкур асар Саъдуддин Тафтазоний томонидан ёзилган “ал-Тавзиҳ маъа шарҳи ал-танқиҳ” шарҳ бўлиб, Ханафий мазҳабидаги эътиқодий масалалар бўйича машҳур фиқҳшунос олим Али Муҳаммад ибн Ҳусайн Насафий Паздавий (ваф. 482/1089 й.)нинг “Усул Паздавий” асарига Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа …
Батафсилشرح بدء الأمالى(Шарҳ бадъу ал-амолий)
№ inv. MR 137/IV Муаллиф: Шамсиддин Муҳаммад Кўҳистоний (ваф. 950/1543 ёки 963/1555-56 й.) (49б). Ақоид. Асар Сирожиддин Али ибн Усмон ибн Муҳаммад Ўший Фарғонийнинг (ваф. 569/1173 й.) “Бадъ ал-амолий” асарига ёзилган шарҳ. Асар ақийда илмига бағишланган бўлиб, унда сунний мазҳабидаги эътиқодий масалалар ва ҳукмлар баён қилинган. Ҳар бир мавзулар далиллар билан …
Батафсилقصة يسوف وزلايخا(Юсуф ва Зулайхо қиссаси)
№ inv. MR 115 Муаллиф: Нозим Хировий (XVII аср). Қисса. Асар ишқий қисса ҳисобланиб, “Қисасу-л-анбиё” асаридан олинган. Унда Юсуф алайҳиссаломнинг бошидан кечирган саргузашти ва Миср маликаси Зулайхонинг Юсуф алайҳиссаломга бўлган муҳаббати ҳақидаги қиссалардан иборат. Қиссани муаллиф ўн тўрт йил давомида ёзиб, 1072/1661 йилда Хуросон ҳукмдори Аббос Қулихон Ҳусайнийга бағишлаган. Қиссанинг асл …
Батафсил