Home / МАҚОЛА (page 4)

МАҚОЛА

ИСЛОМДА МУНОСАБАТЛАРНИНГ БОШ ТАМОЙИЛИ ТИНЧЛИКДИР

Ислом дини одамларни энг юксак фазилатлар эгаси қилиб тарбиялайди, инсонпарварлик, халқпарварлик, адолат, ҳалоллик, бошқа динларга эҳтиром, олижаноб ахлоқни тарғиб этади. Исломий ақидага тўғри амал қилиб яшаган инсон мансаб, моддий манфаатни кўзлаб эмас, балки Аллоҳнинг розилиги йўлида жамият бахт-саодати учун сидқидилдан меҳнат қилади. Бундай тушунча ҳар бир эзгу ниятли кишининг олий …

Батафсил

ИЛЛАТГА ЯҚИНЛАШИШ ИЛЛАТГА ЭЛТАДИ

Ислом поклик динидир. Бузуқлик кескин таъқиқланган гуноҳлардан саналади. У инсоннинг руҳий тинчлигини йўқотадиган разолатдир. Шунингдек, унга сабаб бўладиган нарсалар ҳам ҳаромдир. Аллоҳ таоло: ﴿وَلَا تَقْرَبُوا الزِّنَا إِنَّهُ كَانَ فَاحِشَةً وَسَاءَ سَبِيلًا﴾ “Зинога яқинлашмангиз! Чунки у фаҳш ва ёмон йўлдир”[1], дейди. Шайх Шаъровий айтади: “Ҳақ субҳонаҳу ва таоло инсонни яратган Зотдир. …

Батафсил

ОДАМЛАРГА ОЗОР БЕРИШ, КАМСИТИШ ВА ШАЪНИНИ ПОЙМОЛ ҚИЛИШНИНГ ҲУКМИ

Исломда одамларга озор бериш, обрўсини тўкиш, уларга тил ва амал билан ҳар қандай зарар етказиш ҳаромдир. Барча мусулмонларнинг бундан қайтарилгани Қуръонда очиқ-ойдин баён этилган: ﴿وَالَّذِينَ يُؤْذُونَ الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ بِغَيْرِ مَا اكْتَسَبُوا فَقَدِ احْتَمَلُوا بُهْتَانًا وَإِثْمًا مُبِينًا﴾ “Мўмин ва мўминаларга қилмаган гуноҳлари билан озор берадиган кимсалар бўҳтон ва аниқ гуноҳни ўзларига …

Батафсил

ТИНЧЛИК ҲУҚУҚИГА ОИД БАЪЗИ ИСЛОМИЙ ТУШУНЧАЛАР

Тинчлик – энг катта неъмат. Унинг қадрига етиш, асраб-авайлаш ҳар бир инсоннинг зиммасидаги бурчдир. Самовий қонунлар ҳам, инсон томонидан ишлаб чиқилган қонунларда ҳам барча мақсадлар орасида тинчлик мақсади устувор этиб белгиланган. Зеро, бу дин ва дунё манфаатини ҳимоялаш учун зарурки, агар у йўқолса, оёқости қилинса, бу тўғриликка эмас, балки бузғунчиликка, …

Батафсил

ТИНЧЛИК МОҲИЯТИНИ АНГЛАШНИНГ ТАЛАБЛАРИ ВА АФЗАЛЛИКЛАРИ

Дунёда ижтимоий тинчликни қарор топтириш қонун устуворлигини англашни талаб қилади. Сир эмаски, таълимнинг вазифаси одамларнинг саводини чиқариш ва ҳаётнинг кураш майдонига ижобий хислатлар билан кира оладиган авлодни тарбиялашдир. Зеро ҳар қандай жамиятда маънавий мезон моддийликдан устун қўйилган. Воқеликка таъсир ўтказиш ва унинг ҳукмронлигини мутлақ қўлга олиш учун тинчлик тушунчасини умумлаштириш …

Батафсил

ФИҚҲИЙ МАНБАЛАРДА ТИНЧЛИКНИНГ ТАРҒИБ ҚИЛИНИШИ

Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон ҳудуди қадимдан хилма-хил маданият, урф-одат ва турмуш тарзига эга бўлган, турли динларга эътиқод қилувчи, турли тилларда сўзлашувчи халқлар яшаб келаётган ўлкадир. Бу заминда тинчлик ва барқарорликни асраш, унга путур етказадиган иллатларни бартараф этиш ҳар бир даврнинг долзарб масалаларидан бири бўлиб келган. Бугунги кунда ҳам мамлакатимизда бағрикенглик …

Батафсил

“ҲИЗБУТ ТАҲРИР” ДАЪВОЛАРИГА РАДДИЯЛАР (Халифалик борасида)

Бугунги кунда ўзларини аҳли сунна вал жамоа таркибида деб даъво қилиб, ислом давлатини барпо этишга ва ислом дини ақидасига зид ишларга даъват этаётган “Ҳизбут таҳрир” оқими ва унинг домига тушиб қолганларда атрофидагиларга нисбатан нафрат туйғуси шаклланиб қолган. Улар бошқаларни исломга, имон-эътиқодга чақиришади-ю, аммо қалбларида ўзи ваъз қилаётганларга нисбатан нафратни сақлайди. …

Батафсил

МУСУЛМОНЛАР ВА БОШҚА ДИН ВАКИЛЛАРИ ЎРТАСИДАГИ МУНОСАБАТ: ТИНЧЛИК УСТУВОРЛИГИ

Ҳозирги глобаллашув жараёнида тинчлик дини – исломни инсонларга нотўғри талқин қилаётган гуруҳлар унга туҳмат тошлари отилишига сабабчи бўлмоқда. Дин ниқоби остида фаолият юритаётган оқимлар, партия ва ташкилотлар муқаддас динимиз ва миллий қадриятларимизга катта зарар келтирмоқда. Шу ва бошқа кўплаб омиллар ислом ҳақида қўпорувчилик билан боғлиқ нотўғри тушунчаларни шакллантирди. Баъзи гуруҳлар …

Батафсил

ИСЛОМДА БАҒРИКЕНГЛИК ВА ТИНЧЛИККА ТАРҒИБ

Қуръони карим бизга қадимда яшаб ўтган умматлар ва уларнинг ҳолати ҳақида хабар берган. Улар Аллоҳ таоло томонидан ато этилган тинч-хотиржам ва фаровон ҳаётда яшаган. Сўнгра Парвардигори берган неъматларга ношукрлик қилиб, турли хил азобга дучор бўлган. Яъни, бошларига келган азобга ўзларининг ношукрлиги ва кофирлиги сабаб бўлган. Қуръони каримдаги Нуҳ алайҳиссаломдан саййидимиз …

Батафсил

ИСЛОМДА ТИНЧЛИК ДЕГАНДА НИМА ТУШУНИЛАДИ?

Инсоният яратилганидан буён икки ғоя орасида яшаб келмоқда. Бир-бирига зид бу ғояларнинг бири бунёдкор, иккинчиси вайронкор. Бунёдкор ғоя билан инсонлар катта ютуқларга эришган. У барқарор бўлган жамиятда дунё халқлари бир-бирига билан бағрикенглик муносабатида бўлганлар, ҳамжиҳатликда ҳаёт кечирганлар. Ҳатто қариндошлик ришталарини боғлаганлар. Бунинг акси бўлган вайронкор ғоя ҳамма вақт жамиятдаги тинчлик …

Батафсил