Home / ЯНГИЛИКЛАР (page 19)

ЯНГИЛИКЛАР

МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК ВА ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК – БИРДАМЛИК ОМИЛИ!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходими, Россия Федерацияси Татаристон Республикасидаги Булғор ислом академияси магистранти Баёзхон Маҳмудов мазкур академияда “Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик – бирдамлик омили” мавзусида ўтказилган конференцияда иштирок этди. У ўзи таҳсил олаётган академия, шунингдек, Россия ислом институти ва Қозон Федерал университетининг илоҳиёт факультетлари магистрлари ҳамда аспирантлари учун …

Батафсил

МАНФААТЛИ СУҲБАТ БЎЛДИ

Айни кунларда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг Германияда амалиёт ўтаётган илмий ходими Барот Амонов Гамбург университети ҳузуридаги қўлёзма маданиятини ўрганиш маркази директори, профессор Конрад Хиршлер билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида марказлар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш истиқболлари муҳокама қилинди. Икки илмий муассаса эксперт ва ходимлари иштирокида қўшма илмий ва технологик тадқиқотлар …

Батафсил

Муштарак мақсадлар йўлида

26 январь куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Лейпцигдаги Саксон Фанлар академияси олими, филология фанлари доктори Стефани Бринкманн билан онлайн мулоқот бўлиб ўтди.  Дастлаб Марказ директори Шовосил Зиёдов фаолиятнинг мақсад ва вазифалари, қўлёзма ва илмий-тадқиқот йўналишида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.  Др. С.Бринкманн 2018-2035 йилларга мўлжалланган “Bibliotheca Arabica” …

Батафсил

НУҚТАСИЗ ЁЗИЛГАН ҚЎЛЁЗМАЛАР ёхуд шонли ўтмишимиз паспорти ҳисобланмиш қадимий манбалар ҳақида

Ҳар бир халқ ўз маданиятига эга. Уларнинг тафаккури, дунёқараши, билими ёзишмалар орқали бизгача етиб келган. Қадимий ёзма манбалар буюк тарихимизнинг кўзгусидир. Булар орқали улуғ аждодларимиз томонидан яратилган муҳташам адабиёт, санъат, маданият, илм-маърифат обидаси ҳақида кўп маълумотларга эга бўламиз. Президентимизнинг 2022 йил 10 февралдаги “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш …

Батафсил

МАҲАЛЛАЛАР ВА МУШТАРАК МАҚСАДЛАР

Аввал хабар қилганимиздек, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази мутахассислари томонидан Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари малакасини ошириш ўқув курсида  вилоятнинг турли туманларидан  МФЙ раислари иштирокида ўқув-семинар ўтказилмоқда. Навбатдаги ўқув-семинар ҳам “Маҳалла раислари томонидан маҳаллаларда ижтимоий маънавий муҳитни барқарорлаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, диний бағрикенглик …

Батафсил

ҲАМКОРЛИК БИТИМИ АЛОҚАЛАРНИ МУСТАҲКАМЛАЙДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан АҚШ Тинчлик институти ўртасида ўзаро ҳамкорликка оид Англашув меморандуми имзоланди. Aмерика Қўшма Штатлари Конгресси томонидан асос солинган институт зўравонлик ва тўқнашувларга қарши ҳамда глобал хавфсизлик учун иш олиб борадиган мустақил ташкилот бўлиб, фаолият мақсади келажакдаги зиддиятли ҳолат ва инқирозларнинг олдини олиш, ҳукуматлар ва фуқаролик …

Батафсил

МАҲАЛЛАЛАРДА ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК ВА МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК

Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни кенг тарғиб этиш бугунги куннинг муҳим ва долзарб мавзусига айланмоқда. Айни мавзуда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази мутахассислари томонидан Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари малакасини ошириш ўқув курсида  вилоятнинг турли туманларидан келган 25 нафар МФЙ раислари иштирокида …

Батафсил

ҲУСАЙН ХОРАЗМИЙНИНГ ТАРИҚАТ ОЛДИДАГИ ХИЗМАТЛАРИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда “Зарафшон воҳаси маданий бойликлари” туркумида навбатдаги онлайн семинар бўлиб ўтди. Унда Марказ ходимлари, юртимиз ва хориждаги илмий муассасалар тадқиқотчилари,  олимлар иштирок этди. Семинарда АҚШдаги Ҳофстра университети доценти Элёр Каримов “Маълум ва номаълум “Кубровия” (Ҳусайн Хоразмийнинг Самарқанд …

Батафсил

МАҲАЛЛА РАИСЛАРИНИНГ ТОТУВЛИКНИ ТАЪМИНЛАШДАГИ ЎРНИ ИЛМИЙ АСОСЛАНДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази бўлим бошлиғи Шукурилло Умаров айни кунларда Самарқандда давом этаётган вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари малакасини ошириш ўқув курси тингловчилари билан “Маҳалла раисларининг ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлашдаги ўрни” мавзусида машғулот ўтказди. Мазкур …

Батафсил

“ВАТАН ҲИМОЯСИ – МУҚАДДАС БУРЧ”

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганига 32 йил тўлиши ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат қудрати, юксак ғурур ва садоқат тимсоли” шиори остида “Ватан ҳимояси – муқаддас бурч” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Марказ директорининг ўринбосари Отабек Муҳаммадиев Ватанни муҳофаза …

Батафсил