Пойтахтимизда 29 ноябрь куни “Юртимизнинг буюк донишманд алломалари” номли китоб тақдимоти бўлиб ўтди. Унда юртимизнинг етук тарихчи манбашунос ва шарқшунослари, давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари, олий таълим муассасалари олимлари, тадқиқотчилар, кенг жамоатчилик вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти томонидан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот …
БатафсилТАРБИЯГА БАРЧА МАСЪУЛ
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази тарғиботчилари 29 ноябрь куни Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида бўлди. “Наврўз”, “Тутзар” “Нурли жол” ва “Жайҳун” маҳаллалари аҳли иштирокида ташкил этилган тадбирларда маърузачилар томонидан айрим ёшларимизнинг турли радикал ғоялар таъсири тушиб қолаётгани, ҳар хил сайт ва ижтимоий тармоқлар орқали нохолис маълумотлар олиб, онги заҳарланаётгани хавотирли экани, бунинг …
БатафсилМУЛОҚОТЛАР НУКУС ТУМАНИДА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
28 ноябрь куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг тарғиботчилар гуруҳи Қорақалпоғистондаги Нукус тумани маҳаллаларида иш олиб борди. “Тўктов”, “Бақаншақлы” “Қирантов” ва “Ақманғыт” маҳаллалари вакиллари билан ўтказилган учрашувларда диннинг асл моҳияти, исломнинг бағрикенглик ва инсонпарварлик ғоялари ва мафкуравий иммунитетни кучайтириш чоралари хусусида суҳбат қурилди. Дин ниқоби остидаги даъватлардан кўзланган асосий мақсадлар …
БатафсилҚОРАҚАЛПОҒИСТОН – ТАРҒИБОТЧИЛАРНИНГ ГАЛДАГИ ФАОЛИЯТ ҲУДУДИ
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари 27 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикасида иш бошлади. Марказ делегациясини Қорақалпоғистон Вазирлар кенгаши раисининг ўринбосари Ражаббой Нуразизов қабул қилиб, ҳудудда диний-маърифий йўналишда олиб борилаётган ишлар хусусида маълумот берди. Мулоқотда аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва диний саводхонлигини юксалтириш, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилаш мақсадида ўтказилаётган тадбирлар самарадорлигини …
БатафсилМАРКАЗ РАҲБАРИ – НУФУЗЛИ АНЖУМАНДА
Аввал хабар қилинганидек, 26 ноябрь куни Бухорода Мир Араб мадрасасининг 500 йиллигига бағишланган “Боқий Бухоронинг ислом цивилизациясидаги ўрни” мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди. Нуфузли тадбирда Халқаро мусулмон уламолар кенгаши ва Абу Даби Тинчлик форуми намояндалари, Ўзбекистон, Миср, Озарбайжон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон муфтийлари, таниқли олимлар, шунингдек, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, …
БатафсилИЛМИЙ АНЖУМАНДА МАРКАЗ ОЛИМИ МАЪРУЗАСИ ТИНГЛАНДИ
Самарқандда Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ҳамкорлигида “Ижтимоий барқарорликни таъминлашнинг синергетик муаммолари” мавзусида республика илмий-техник анжумани ўтказилди. Хорижий ва маҳаллий мутахассислар, ўқитувчи, талаба ва тадқиқотчилар, соҳа ходимлари иштирок этган анжуман ижтимоий барқарорликнинг синергетик муаммоларини муҳокама қилиш, таълим соҳасига фан ютуқларини кенг …
БатафсилХОРАЗМДАГИ ТАДБИРЛАР ЯКУНЛАНДИ
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Урганч шаҳрида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Фахриддин Розий ўрта махсус ислом билим юртида “Имом Бухорий мероси – ёт ғояларга қарши” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда Марказ ходимлари талабалар билан экстремизм ва терроризмнинг ҳозир энг хавфли ва оқибатларини башорат қилиб бўлмайдиган ҳодисалар эканидан …
БатафсилТАРҒИБОТЧИЛАРНИ ХИВА ШАҲРИ ВА ТУМАНИ ҚАРШИ ОЛДИ
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари Хоразм вилояти маҳаллаларидаги тарғибот тадбирларини Хива шаҳри ва туманида давом эттирди. Шаҳардаги “Янги ҳаёт”, “Қиёт”, “Гулирайҳон”, “Мевастон” МФЙлар фаоллари билан суҳбатда тинчлик қадри, бағрикенгликнинг миллатлараро тотувликни таъминлашдаги ўрни, ислом динидаги эзгулик ва инсонийлик ғоялари, ёш авлодни миллий қадриятлар ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг моҳияти ҳақида …
БатафсилНАВБАТДАГИ МАНЗИЛ – ҲАЗОРАСП ВА ХОНҚА
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Хоразм вилояти маҳаллаларида олиб бораётган ташвиқот ишлари Ҳазорасп ва Хонқа туманларида ташкил этилган тадбирлар билан давом этди. Ҳазораспнинг “Оталиқ”, “Сулаймонқалъа”, “Алоқали кўл”, “Баркамол авлод” МФЙ вакиллари билан суҳбатда жаҳолат билан йўғрилган ахборот хуружлари, улардан кўзланган асосий мақсадлар ва ёшларни бу каби таҳдидлардан асраш борасида …
БатафсилИмом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Турсунов Бахтиёр Темуровичнинг фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Aлишер Навоийнинг комил инсон концепциясини ёшлар қалбига сингдиришда синергетик методологиянинг ўрни” мавзусида Турсунов Бахтиёр Темуровичнинг “Aлишер Навоийнинг комил инсон концепциясини ёшлар қалбига сингдиришда синергетик методологиянинг ўрни” мавзусидаги 09.00.01 – Онтология, гносеология ва мантиқ ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация ҳимояси Шароф Рашидов номидаги Самарқанд Давлат …
Батафсил