Home / ЯНГИЛИКЛАР (page 193)

ЯНГИЛИКЛАР

Ўқувчи-ёшлар илм-маърифат маскани билан танишишди

Муҳтарам юртбошимизнинг ғоялари асосида ташкил этилган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази мамлакатимиз маънавий тараққиётининг бугунги босқичида, ёш авлод тарбиясида беқиёс ўрин тутиши билан ўзига хос аҳамиятга эга.     Миллий ва замонавий меъморчилик анъаналари асосида бунёд этилган марказ биноси фойесига киришингиз билан сизда ёрқин таассуротлар пайдо бўлади. Фойедаги жозибадор улкан гумбаз ва …

Батафсил

Тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази диний-маърифий тадбирлар бўлими ходимлари томонидан жойларда “Жаҳолатга қарши маърифат” ғоясини ўзида мужассам этган “Юксак маънавиятли авлод ҳеч қачон йўлдан адашмайди” номли тарғибот тадбирининг навбатдагиси Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалида бўлиб ўтди.

Батафсил

I Халқаро “Зиёрат-туризми” форуми қатнашчилари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида

Меҳмонлар вилоятнинг диққатга сазовор жойлари, осори-атиқалари, тарихий бино ва иншоотлари, муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳлари билан яқиндан танишиш асносида давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Пайариқ туманида ташкил этилган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида ҳам бўлишди. Меҳмонлар дастлаб, Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилиб, ҳадис илмининг султони ҳаққига Қуръон тиловат қилишди.

Батафсил

Навбатдаги тарғибот тадбири Самарқанд ветеринария медицинаси институтида бўлиб ўтди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари жойларда “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси остида тарғибот тадбирлари ҳамда марказ илмий ходимлари томонидан нашр этилган китоблар тақдимотини ўтказиб келмоқда. Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси Самарқанд ветеринария медицинаси институтида бўлиб ўтди. Унда олийгоҳ профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этишди.

Батафсил

Бухорода I Халқаро зиёрат туризми форумининг асосий тадбирлари бошланди

Мамлакатимизда илк бора ўтказилаётган мазкур форум Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, “Вақф” хайрия жамоат фонди, Ташқи ишлар вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимияти, Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (ISESCO) ҳамда Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) кўмагида ташкил этилди. …

Батафсил

I Халқаро зиёрат туризми форуми ўз ишини бошлади

2018 йилнинг 21 февралидан юртимизда I Халқаро зиёрат туризми форуми ўз ишини бошлади. У 23 февралга қадар давом этади. Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини намойиш этиш, уни ислом дунёсидаги зиёрат туризми марказларидан бирига айлантириш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбир жаҳон ҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотди. Туризмни ривожлантириш қўмитаси томонидан Бухоро вилояти ҳокимлиги, Дин …

Батафсил

Президент мактабларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори  Ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини ривожлантириш, иқтидорли болаларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, уларнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш халқ таълими соҳасидаги давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.

Батафсил

Бухорода I халқаро “Зиёрат туризми” форуми бошланиш арафасида

21-23 февраль кунлари Бухоро шаҳрида Зиёрат туризми бўйича биринчи халқаро форум бўлиб ўтади. Форумни ташкил этишдан мақсад – мамлакат сайёҳлик имкониятлари ва салоҳиятини кенг тарғиб этиш, шунингдек, Ўзбекистонни халқаро миқёсда ислом дунёсидаги зиёрат-туризми бўйича йирик марказлардан бири сифатида эътироф этишдир. Форум якунига кўра, Ўзбекистонда зиёрат туризми истиқболлари бўйича аниқ таклифлар …

Батафсил