Home / КУН ҲАДИСИ (page 13)

КУН ҲАДИСИ

КУН ҲАДИСИ

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннатда бир дарахт бор, отлиқ унинг соясида юз йил юриб ҳам уни кесиб ўта олмайди», дедилар». Бухорий ривоят қилган.

Батафсил

КУН ҲАДИСИ

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимни ризқининг кенгайтирилиши ва ажалининг ортга сурилиши* масрур қилса, қариндошларига силаи раҳм қилсин», дедилар». *Ажалнинг ортга сурилиши умрига барака берилиши, тоат амалларга муваффақ бўлиш, вақтни дунё ва охиратда фойдали бўладиган амалларга сарфлаш билан бўлади. Бухорий ва Муслим ривоят қилган.

Батафсил

КУН ҲАДИСИ

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Огоҳ бўлинглар! Ҳар бирингиз мутасаддисиз ва ҳар бирингиз ўз қўл остидагига масъулдир», дедилар».* * Ҳар бир мутасадди одам қўл остидагиларга адолат қилиши, уларнинг динлари ва дунёлари учун манфаатли бўлган нарсани ихтиёр қилиши лозим. Бухорий ва Муслим ривоят қилган.

Батафсил

КУН ҲАДИСИ

Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўминларнинг ўзаро дўстликлари, раҳм қилишлари ва меҳр кўрсатиш- лари худди бир жасадга ўхшайди. Ундаги бир аъзо хаста бўлса, жасаднинг қолгани унга қўшилиб бедор бўлади ва иситмалайди», дедилар». Бухорий ва Муслим ривоят қилган.

Батафсил

КУН ҲАДИСИ

  Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳақиқий мусулмон – мусулмонлар тили ва қўлидан саломат бўлган кишидир. Ҳақиқий муҳожир – Аллоҳ қайтарган нарсаларни ҳажр қилган кишидир», дедилар». Бухорий ва Муслим ривоят қилган.

Батафсил

КУН ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннат хуш кўрилмаган нарсалар билан қуршалган, дўзах эса нафс хоҳлаган нарсалар билан», дедилар».* * «Хуш кўрилмаган нарсалар» деганда бандага бажариш ёки тарк этиш буюрилган шариат аҳкомлари тушунилади. Чунки банда бунда нафсини жиловлаши, унинг баъзи хоҳиш ва истакларига қарши бориши лозим …

Батафсил

КУН ҲАДИСИ

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Роббини зикр қиладиган билан зикр қилмайдиган худди тирик билан ўликнинг мисолига ўхшайди», дедилар». Бухорий ривоят қилган.

Батафсил

КУН ҲАДИСИ

  Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки неъмат борки, одамларнинг кўплари уларни бой бериб қўядилар — (улар) саломатлик ва бўш вақтдир», дедилар». Бухорий ривоят қилган.

Батафсил

КУН ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен билган нарсани билганингизда эди, оз кулиб, кўп йиғлардингиз», дедилар».* * Бу ўринда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билган нарсадан Аллоҳнинг азамати, осий бандалардан интиқом олиши, ўлим пайти, қабрда ва қиёматда бўладиган қўрқинчли ҳолатлар назарда тутилган. Бухорий ривоят қилган.

Батафсил

КУН ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, бу дин осонликдир. Ким динда ашаддийлашса, (дин) уни енгмай қўймайди. Тўғриликни лозим тутинглар, (ҳеч бўлмаса шунга) яқин бўлинглар ва хушхабар беринглар. Эрталаб, тушдан кейин ва туннинг охирида (ибодатга Аллоҳдан) ёрдам сўранглар», дедилар».* * Тўғрилик муболаға ҳам, ноқислик ҳам бўлмаган …

Батафсил