Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Огоҳ бўлинглар! Ҳар бирингиз мутасаддисиз ва ҳар бирингиз ўз қўл остидагига масъулдир», дедилар».*
* Ҳар бир мутасадди одам қўл остидагиларга адолат қилиши, уларнинг динлари ва дунёлари учун манфаатли бўлган нарсани ихтиёр қилиши лозим.
Бухорий ва Муслим ривоят қилган.