Home / КУН ҲАДИСИ / КУН ҲАДИСИ

КУН ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, бу дин осонликдир. Ким динда ашаддийлашса, (дин) уни енгмай қўймайди. Тўғриликни лозим тутинглар, (ҳеч бўлмаса шунга) яқин бўлинглар ва хушхабар беринглар. Эрталаб, тушдан кейин ва туннинг охирида (ибодатга Аллоҳдан) ёрдам сўранглар», дедилар».*

* Тўғрилик муболаға ҳам, ноқислик ҳам бўлмаган нарсадир. Хушхабар бериш – гарчи оз бўлса-да бардавом бўлган амалга ажр ва савоб берилишини айтиш. Ушбу ҳадисда эрталаб ва тушдан кейин киши тетик ва фаол пайтида ибодат қилишга ҳамда туннинг охирги қисмида ибодат қилишга чақирилмоқда.

Бухорий ривоят қилган.

Check Also

КУН ҲАДИСИ

  Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ер мен учун …