Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен билган нарсани билганингизда эди, оз кулиб, кўп йиғлардингиз», дедилар».*
* Бу ўринда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билган нарсадан Аллоҳнинг азамати, осий бандалардан интиқом олиши, ўлим пайти, қабрда ва қиёматда бўладиган қўрқинчли ҳолатлар назарда тутилган.
Бухорий ривоят қилган.