Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР (page 28)

ФОТО ЛАВҲАЛАР

ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ БОШЛАНДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Қирғизистон-Туркия Манас университети ректори Алпаслан Жейлан раҳбарлигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонларни Марказ директори Шовосил Зиёдов қарши олиб, музей ва кутубхона фаолияти билан таништирди. Ташриф доирасида Марказ билан университет ўртасида ҳамкорликка оид Англашув меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бишкекда жойлашган Қирғизистон-Туркия Манас университети Марказий Осиёдаги энг …

Батафсил

БИТИКЛАРНИ ЎРГАНИШГА ЭҲТИЁЖ МАВЖУД

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Ислом ҳамкорлик ташкилотининг (OIC) Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш маркази (IRCICA) Бош директорининг ўринбосари Ченгиз Томер ва Бош директор маслаҳатчиси Аширбек Мўминов ташриф буюрди.     Марказ директорининг ўринбосари Отабек Муҳаммадиев меҳмонларни музей ва кутубхона фаолияти билан таништирди. Ислом оламининг мазкур нуфузли ташкилоти …

Батафсил

СТИПЕНДИАТ АМАЛИЁТИ ЯКУНИГА ЕТДИ

Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия совриндори др. Дерйа Идикурт Марказда ўтаётган амалиёти якун топгани муносабати билан илмий тадқиқотларининг ҳисобот-тақдимотини ўтказди. Амалиётчи бу ердаги илмий фаолиятида қўлга киритган натижалари сарҳисобини келтириб, амалий кўмак учун Марказ жамоасига самимий миннатдорлик билдирди. Др.Идикурт сўнгги икки ой мобайнида “Истанбулдаги бухоролик олим Шайх Сулаймон Афанди” мавзусидаги …

Батафсил

АЖДОДЛАР МЕРОСИДАН АВЛОДЛАР БАҲРА ОЛСИН

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига айни кунларда мамлакатимиз бўйлаб сафар қилаётган Америка Қўшма Штатлари, Сингапур, Туркия, Малайзия, Буюк Британия, Австралия, Бразилия, Нидерландия, Миср Араб Республикасининг ислом илмлари бўйича 20 дан ортиқ олимларидан иборат делегация ташриф буюрди. Испаниядаги Кордоба академияси асосчиси Шайх Муҳаммад Даниел раҳбарлик қилаётган делегацияни Марказ директори ўринбосари, тарих …

Батафсил

ОЛИМЛАРИМИЗ МАҚОЛАЛАРИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази 4 нафар тадқиқотчисининг илмий мақолалари яқинда нашр қилинган “Ислом цивилизациясининг мусулмон олимлари” номли халқаро тўпламда чоп этилди. Малайзия ва Ўзбекистондаги 20 нафардан ортиқ нуфузли олимнинг тегишли мавзулардаги мақолалари жамланган мазкур тўпламдан марказ директори, тарих фанлари доктори Шовосил Зиёдовнинг “Мовароуннаҳр кутубхоналари …

Батафсил

ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ САҲИФАСИ ОЧИЛДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Малайзия Миллий университети ҳузуридаги Ислом цивилизацияси институти директори, профессор Фариза Бинти Шам ҳамда институт директори ўринбосари, доцент Муҳаммад Ал Адиб бин Самури ва тадқиқочи Норшариани Бинти Абдураҳмон ташриф буюрди. Меҳмонларни Марказ директори ўринбосари, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Отабек Муҳаммадиев кутиб олди. Таъкидлаш лозимки, …

Батафсил

Халқаро марказга ташриф

Сингапур Президенти Ҳалима Яқуб хоним Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва бу ердаги музей фаолияти билан танишди. Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган халқаро марказда заминимиздан етишиб чиққан буюк алломалар, муҳаддислар мероси тадқиқ этилаётгани, қисқа вақт ичида ўнлаб тарихий китоблар нашр этилгани ҳақида маълумот берилди. Музейдаги тарихий ашёлар, турли …

Батафсил

“ТАБАРРУК ЗИЁРАТ” ЛОЙИҲАСИ АМАЛДА

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Туркия фахрий консулликлари фаолият олиб бораётган шаҳарларнинг турк миллатига мансуб фуқаролари, Европадаги туркий жамоалар вакилларидан иборат бир гуруҳ зиёратчилар ташриф буюрди. Ташриф Туркий кенгашга аъзо мамлакатлардаги муқаддас қадамжолар бўйлаб амалга оширилаётган “Табаррук зиёрат” лойиҳаси доирасида ташкил этилган бўлиб, Марказнинг Зиёрат туризмини ривожлантириш борасидаги салоҳиятини янада …

Батафсил

ИСЛОМ – ТИНЧЛИК ТАРАФДОРИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Тунис фан, санъат ва адабиёт академиясининг собиқ Президенти, Тунис университети фахрий профессори Абдулмажид Шарфий ташриф буюрди.   Меҳмонни Марказ директори ўринбосари, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Отабек Муҳаммадиев ва директор Бош маслаҳатчиси, фалсафа фанлари доктори, профессор Бахтиёр Тураев кутиб олиб, Марказ ва музей фаолияти …

Батафсил

ИСЛОМНИНГ ЙИРИК МАНБАСИГА БИТИЛГАН ШАРҲЛАР ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ

Малайзия миллий университети Ислом цивилизацияси институти ташаббуси билан Ислом цивилизацияси олимларининг Учинчи семинари ўтказилди. Ислом тамаддунида илоҳиёт, ҳадис, ислом ҳуқуқи, тасаввуф, иқтисод, бошқарув ва менежмент, тарих, фалсафа, таълим, психология, математика, астрономия, фан ва технология ҳамда тиббиёт соҳаларининг аҳамиятини кенг ўрганишга қаратилган тадбир Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистондаги …

Батафсил