Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари жойларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилаш мақсадида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида Самарқанд вилояти бўйлаб маънавий-маърифий тадбирларни бошлади. Марказ илмий ходимларидан иборат тарғибот гуруҳлари куннинг биринчи ярмида Оқдарё туманида бўлиб, “Янгиқўрғон”, “Даҳбет”, “Бозоржой”, “Галаравот”, “Лойиш”, “Оқдарё”, “Янгиҳаёт” МФЙларида учрашувлар ўтказди. Маҳалла фаоллари, нуронийлар ва …
БатафсилЯнги авлод таҳдидларга қарши тура олиши керак
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Дин ишлари бўйича қўмитанинг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида Самарқанд гарнизонига қарашли ҳарбий қисм ва муассасалардаги хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун “Шукроналик” учрашуви ташкил этилди. Унда сўзга чиққанлар юртга садоқат, фидойилик туйғуси ватанпарварликнинг олий нишонаси экани, маънавиятга қарши қаратилган жаҳолат ғафлатга, лоқайдлик эса …
БатафсилМАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМИ ДИССЕРТАЦИЯ ЁҚЛАДИ
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Барот Амонов Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Илмий даражалар берувчи кенгашнинг навбатдаги йиғилишида Ислом тарихи ва манбашунослиги ихтисослигидан тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзган диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди. Марказ жамоаси зиёрат туризмини ривожлантириш илмий бўлими бошлиғи Барот Амоновни …
БатафсилМАРКАЗ ФАОЛИЯТИ ТАҲЛИЛИ – ЖОНЛИ ЭФИРДА
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг жорий йил 6 ойлик фаолияти якунлари ва II ярмидаги режаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Миллий матбуот маркази ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази раҳбарияти ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди. Директор Шовосил Зиёдов …
БатафсилМАРКАЗ ХОДИМЛАРИ ТУРКИЯДА МАЛАКА ОШИРМОҚДА
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Қўлёзмалар билан ишлаш ва музей бўлимининг икки нафар ходими малака ошириш учун Туркияга жўнаб кетди. Уларнинг бу сафари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 февралдаги “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш йўналишида ташкил этилган бўлиб, …
Батафсил“Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” нинг араб ва индонез тилларидаги нусхаси келтирилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида муҳаддислар султони қаламига мансуб “Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” асарининг араб ва индонез тилларидаги уч жилдли нусхаси тақдимоти ўтказилди. Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари Хайриддин Султонов, Музаффар Комилов ва бошқалар кўплаб соҳалар каби диний-маърифий жабҳадаги ислоҳотлар натижасида рўй бераётган янгиланишлар асносида мамлакатимизда мазкур …
БатафсилИМОМ БУХОРИЙ МЕРОСИ – БУТУН УММАТ МУЛКИ
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Жўйбори Калон мадрасаси, Ҳадис илми мактаби ҳамда Панжоб (Покистон), Инону (Туркия) ва Утара (Малайзия) университетлари билан ҳамкорликда Имом Бухорий таваллудининг 1250 йиллиги муносабати билан “Имом Бухорий – буюк муҳаддис” мавзусида халқаро илмий семинар ўтказилди. Офлайн ва онлайн тарзда ташкил этилган анжуманда Марказ илмий …
БатафсилАРХЕОЛОГИК МЕРОС – КЕЛАЖАК УЧУН МУҲИМ
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда “Зарафшон воҳаси маданий бойликлари” туркумида галдаги онлайн семинар бўлиб ўтди. Унда Марказ илмий ходимлари, Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия совриндорлари, юртимиз ва хориждаги олий таълим ва илмий муассасалар тадқиқотчилари, шунингдек, Германия, Покистон, Туркия ва Франциядан олимлар …
БатафсилМАЛАЙЗИЯЛИК СТИПЕНДИАТ ИЛМИЙ ИШИ АМАЛИЙ АҲАМИЯТИ БИЛАН ЭЪТИБОР ҚОЗОНАДИ
Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия дастури совриндори др. Алиф Нави илмий изланишлари натижалари тақдимотини ўтказди. “Ўзбекистон ҳудудида яшаб, замонавий дунёни шакллантирган таниқли уламолар меросини сақлаш ва тарғиб этишда видеографика воситаларининг ўрни” мавзусида ўтказилган тақдимот аллома аждодларимизнинг бугунги кунда кенг қўлланаётган инновациялар ривожига қўшган билвосита ҳиссасига бағишланди. Тадқиқотчи ислом цивилизациясида мовароуннаҳрлик …
БатафсилМАРКАЗНИНГ РАСМИЙ ҲАМКОРЛАРИ СОНИ ОРТМОҚДА
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Туркиядаги Дижле университети ўртасида ўзаро ҳамкорликка оид Англашув меморандуми имзоланди. Марказ директори, тарих фанлари доктори Шовосил Зиёдов ва университет ректори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Меҳмет Карокоч имзолаган ушбу ҳужжат икки илмий муассаса ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини ўзида мужассам этган. Ўзаро илмий ва амалий алоқаларни …
Батафсил