Home / МАҚОЛАЛАР (page 16)

МАҚОЛАЛАР

ИСТИҒФОРНИНГ 72 та ХИСЛАТИ:

Аллоҳ таолога итоатгўй банда истиғфор айтади. Истиғфор айтган банда пайғамбарлар, солиҳлар йўлидан юради. Истиғфор айтувчи одам имон ҳаловатига эришади. Истиғфор бандани гуноҳлардан поклайди. Истиғфор айтувчининг гуноҳлари савобли ишларга алмаштирилади. Истиғфор айтувчига неъматлар кўпайтириб берилади. Истиғфор банданинг мартабасини кўтаради. Истиғфор бахт-саодат олиб келади. Истиғфор туфайли истиғфор айтувчи ҳам, атрофдаги одамлар ҳам …

Батафсил

Хуш келдинг, ойларнинг султони, моҳи Рамазон!

Инсон бор экан, мудом поклик, маънавий етуклик сари интилаверади. Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 7 мартдаги “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорини халқимиз шод-хуррамлик ва шукроналик билан кутиб олди. Халқимиз ҳаётида билим ва маърифат, маънавий поклик, меҳр-оқибат, хайру саховат фазилатлари улуғланадиган муборак Рамазон ойининг аҳамияти катта бўлмоқда. Мамлакатимиз мўмин-мусулмонлари …

Батафсил

ЖАННАТДАН ТЎСАДИГАН АМАЛ

Чақимчилик – сирни фош қилиш ва очилиши ножоиз саналган нарсани эълон қилишдир. У ҳам ғийбат каби оғир гуноҳлар сирасига киради. Чунки чақимчилик фитнанинг ўт олишига, нотинчлик ва уруш-жанжалга сабаб бўлади. Қолаверса, кишиларнинг қалбларида бир-бирига нисбатан гина-адоватни пайдо қилади. Бу иллат одамлар ўртасидаги дўстлик, меҳр-оқибат ва яхши алоқаларга путур етказади. Инсон …

Батафсил

“ШАМОИЛИ БУХОРИЙ”ДА ИМОМ ДОРИМИЙ ҲАҚИДА ҚАНДАЙ МАЪЛУМОТЛАР КEЛТИРИЛГАН?

Имом Доримий номи билан машҳур Ҳофиз Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон ибн Фазл ибн Баҳром ибн Абдусамад Доримий Самарқандий юртимиздан чиққан илк йирик муҳаддислардандир. Аллома тўққиз саҳиҳ ҳадис тўплами сирасига кирадиган “Муснад” асарини таълиф этган. Уламолар бу тўпламни “Сунани Доримий” деб номлаган. Имом Доримий 181/797 йили Самарқанд шаҳрида дунёга келган. …

Батафсил

КИШИЛАРГА ОЗОР БЕРМАСЛИК (бир ҳадис шарҳи)

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон – мусулмонлар унинг тили ва қўлидан омонда бўлган кишидир”, дедилар.   * * * Ҳадисда одамларга озор беришдан сақланиш исломнинг энг муҳим шўъбаларидан экани айтилмоқда. Уламолар айтадики, бу ерда мусулмонлар сўзи ғолиб эътибордан айтилган. Бу гап мусулмонлар юртида, мусулмонлар жамоаси ичида айтилган. Бу дегани мусулмонлардан …

Батафсил

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДА ФАОЛИЯТ ЮРИТГАН ҚОЗИЛАР  ВА УЛАРНИНГ ТУРКИСТОН ЎЛКАСИ ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ҲАЁТИДА ТУТГАН ЎРНИ (ХIХ аср охири – ХХ аср бошлари)

Қози сўзи араб тилидаги “қазо”дан олинган бўлиб, луғавий маъноси “кесиш”, “ажратиш” ва “ҳукм қилиш” маъноларини англатади. Ҳанафий уламолар таърифига кўра, ўзига хос йўл билан хусуматларни ажратиш ва низоларни кесиш “қазо” деб юритилган. Ислом динининг кириб келиши, жамият ҳаётининг барча соҳаларининг шариат қоидалари асосида тартибга солиниши Ўрта Осиё ҳудудида ҳам қозилик …

Батафсил

“АТ-ТАРИХУЛ КАБИР”ДА НОМЛАРИ КЕЛГАН САМАРҚАНДЛИК ҲАДИС РОВИЙЛАРИ

Маълумки, Имом Бухорийнинг “Ат-Таърихул кабир” асари ҳадис ровийлари ҳақидаги айрим маълумотларни ҳам қамраб олган биографик манбадир. Имом Бухорий унга ўзи таниган-билган барча ровийлар ҳақидаги маълумотларни киритган. Булар орасида Самарқандий нисбаси билан келган уч нафар ровий ҳам бор. Улар Иброҳим ибн Шаммос Абу Исҳоқ Самарқандий, Исҳоқ ибн Иброҳим Абу Али Самарқандий …

Батафсил

АМИР ТЕМУР ДАВРИ ТАРИХИЙ МАНБАЛАРИДА ТУРЛИ ЎЗЛИКЛАРНИНГ АКС ЭТИШИ

Амир Темур нафақат ўзбек давлатчилиги, балки Евроосиё тарихида ҳам ёрқин из қолдирган. Тарихий манбаларда у барпо этган салтанатнинг куч-қудрати, ички ва ташқи сиёсати, бунёдкорлик ишлари ва бошқалар ҳақида кўплаб маълумотлар келтирилган.  Манбаларнинг баъзилари хорижлик тарихчи ва сайёҳлар қаламига мансуб. Ушбу мақолада биз улардаги айрим маълумотларни ўзликни англаш нуқтаи назаридан таҳлил …

Батафсил

ЎЗБEКИСТОН ВА ТУРКИЯ ЎРТАСИДАГИ АЛОҚАЛАРНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ

ХХ асрнинг 90 йиллари бошида дунёда содир бўлган геосиёсий ўзгаришлар натижасида Марказий Осиё минтақасида бир қатор мустақил давлатлар ташкил топди. Мустақил давлатлар ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий ва маданий соҳалардаги ўзаро ҳамкорлик ҳамда халқаро майдонда Ўзбекистон Республикаси ўз миллий манфаатларини ҳимоя қилишида, энг аввало, Европа ва Осиё минтақасидаги ривожланган давлатлар билан ўзаро манфаатли …

Батафсил

ВАҲИЙНИНГ КEЛИШИ (бир ҳадис шарҳи)

عَنْ عَائشَةَ أُمِّ المؤْمِنِينَ رَضي الله عَنْها أنَّ الحَارثَ بْنَ هشَام رضي الله عَنْه سَأَلَ رَسُولَ الله صَلى الله عَلَيه وَسَلم فَقَالَ: يَا رَسُولَ الله، كَيْفَ يَأْتِيكَ الوَحْيُ؟ فَقَالَ رَسُولُ الله صلى الله عليه وسلم: أحْيَانًا يَأْتِيني مِثْلَ صَلْصَلَة الجَرَس، وَهُو أَشَدُّهُ عَلَيَّ، فيُفْصَمُ عَنِّي وَقَدْ وَعَيْتُ عَنْهُ مَا قَالَ، …

Батафсил