Home / МАҚОЛАЛАР (page 132)

МАҚОЛАЛАР

Фитна илмсизликдан келиб чиқади

Инсоният душманлари мақсадларига етиш учун турли-туман ҳийлаларни ўйлаб топадилар. Шулардан бири фитнадир. Зеро, фитна одамлар орасини бузади, уларни бир-бирига душман қилади, отани боладан, яқинни жигардан… айиради. Нотинчлик, низо, иғво келтириб чиқаради.  Фитна луғатда кўп маъноларда келади: Жозиба, сеҳр;фусункорлик, афсункорлик, тароват, фатонат, берилмоқ (мафтун бўлмоқ). Фитна амал инсонларга гўзал кўринади, ёқимли …

Батафсил

Маънавий ва моддий ҳаёт уйғунлиги

Ислом дини таълимотларида инсон жисм ва руҳдан таркиб топгани баён қилинади. Маълумки, жисм моддий бўлиб, тупроқдан яратилгандир. Аллоҳ таоло айтади: “Албатта, мен лойдан башар яратувчидирман”[1]    Руҳ ғайб оламига тегишлидир: Шаъни улуғ Зот: “Бас, қачонки, уни ростлаб, унга руҳимдан пуфлаганимдан сўнг, унга сажда қилган ҳолингизда йиқилингиз!”[2]  Демакки, инсон мана шу икки …

Батафсил

Қуръони каримдаги аёлларга хос бўлган фиқҳий масалалар

Аллоҳ таоло инсон зотини жуфт қилиб, яъни эркак ва аёлдан иборат қилиб яратгандан кейин уларнинг ҳар бирига ўзига хос хусусиятларни берди. Оиланинг бир бўлаги бўлган аёлга инсоният ҳеч қайси замонда ислом таълимотичалик катта эътибор берган бирорта дин ёки тамаддунни кўрган эмас.  Аллоҳ таоло Қуръони каримда аёллар шаънини кўтариб, жоҳилият даврида …

Батафсил

Лоқайдлик – муаммолар эшиги

Ҳушёрликни таъминлаш масаласи тарихдан кун тартибидаги биринчи масала бўлиб келган. Бу борада кичик, арзимас деган нарсалар бўлмайди. Зеро, “Бир гугурт бир қишлоқни ёндиради”, дейдилар… Афсуски, ҳали-ҳануз беғамлик, лоқайдлик, содир бўлаётган ҳодисаларни кўриб кўрмасликка олиш каби иллатлар кишилар орасида мавжуд. Ён-атрофда рўй бераётган ҳодисалардан таъсирланмайдиган,  ватан, миллат келажагига бефарқ, “сен менга …

Батафсил

“Бироз сабр қилинглар, мен билан Ҳавзи Кавсар олдида кўришасизлар”

Ҳунайн ғазотида баъзи ансорлар бир-бирлари билан кўришиб, “Аллоҳ таоло Расулини мағфират  қилсин! Одамларга ўлжадан бериб, бизни тарк этдилар. Ваҳоланки, қиличларимиздан қон томчилаб турибди” дея пичирлашдилар. Бу гап Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб келди. Ансорларнинг барчасини бир жойга тўпладилар. Макка аҳлидан узоқроқ жойга. Ансорларга хитоб қилдилар. Ҳис-туйғулар қоришган, мулойимлик қоришган, нафислик, …

Батафсил

Маънавиятсиз миллатнинг келажаги йўқ

Ҳозирги кунда ҳам ҳар бир инсонни орзу-ниятлари шундан иборат бўлса керак. Боболаримиз ва бувиларимиз невара–эвараларига ота–боболаридан авлоддан-авлодга ўтиб келаётган миллий урф-одат, дину-диёнат ва анъаналарни етказиб, маънавиятини юксалтиришда ўз ҳиссаларини қўшаётгани юртимиз равнақига қўшилаётган улуғ савобли иш десам тўғри бўлса керак. Чунки бугунги кунда ёшларимизга таҳдид солаётган ҳар-хил хуружлар ва оммавий …

Батафсил

Мусаффо қалб эзгу ишлар булоғидир

Инсон турмушининг ободлиги омиллари – инсон учун азиз ва мукаррам саналган нарсаларни унинг ҳаётида тўлалигича мавжуд бўлишидир. Булар–бошпана-макон, солиҳ фарзанд, барқарор жамият ва мустақил Ватан. Албатта, озод ва қудратли Ватан ҳамда фаровон турмушда умр гузаронлик қилиш ҳар бир инсоннинг орзуси. Зоҳиран олганда, яшайдиган масканларимиз, маҳаллаю кўчалар, ҳовли ва уй-жойларимизни, ўқув …

Батафсил

Қуръонда жаҳолатга муносабат

Қуръони карим инсониятни икки дунё саодатига етказиш учун нозил қилинган илоҳий китобдир. Унда ҳақиқий бахтга етиш йўллари, барқарорлик шартлари ёритилган. Қуръоннинг энг олий мақсадларидан бири жаҳолатни йўқотиш ва инсониятни маърифатга даъват этишдан иборат. Қуръон кишиларни илм олишга чорлайди: Қуръонда энг биринчи нозил қилинган оят “Ўқи[1]” сўзи билан бошланган. Инсонни ҳақиқий …

Батафсил

Мир Араб мадрасаси тарихи

Юртимизда ҳозирги кунга келиб, бир қанча ўрта махсус мадрасалар фаолият олиб боряпти. Шулардан бири бу Бухорода жойлашган қадимий Мир Араб мадрасисидир. Ушбу мадрасага асос солган Мир Араб бобо Яманнинг марказида туғилган. Тўлиқ исмлари Саййид Абдуллоҳ амирлардан бўлган. Мусулмон бўлиб, ёшлигиданоқ ислом динига бўлган ҳурмати ва муҳаббати кўп зиёда бўлган. Ўз …

Батафсил

Ислом – тинчлик ва тотувликка чорловчи диндир

Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади”[1].  Ислом динимизни пок сақлашда, бегона ёт ақидалардан ҳимоя қилиш ва тозалашда буюк уламоларимиз, хусусан диёримиздан етишиб чиққан Имом Абу Мансур Мотуридий раҳимаҳуллоҳ жонкуярлик билан ўз ҳаётлари ва қимматли вақтларини ушбу масалага бағишлаганлар. Имом Абу Мансур Мотуридийнинг саъй-ҳаракатлари билан динни, усулни, …

Батафсил