Home / Markaz (page 308)

Markaz

Ўзбекистон – Саудия Арабистони: қадим алоқалар ва муштарак қадриятлар

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ҳамда Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатларда янги саҳифа очилди. Икки мамлакат ўртасидаги дўстона алоқалар, мунтазамлик касб этаётган учрашувлар, самимий мулоқотлар ўзаро ҳамкорлик ривожига катта туртки бермоқда. Аслида ҳам, Ўзбекистон ва Саудия халқлари ўртасидаги илмий-маданий алоқалар узоқ ўтмишга бориб тақалади. Имом Бухорий, Маҳмуд Замахшарий, Абу Исо Термизий, Ҳаким Термизий, …

Батафсил

ИМОМ БУХОРИЙ МАЖМУАСИ МАЪНАВИЯТ ВА ИЛМ МАСКАНИ БЎЛАДИ

Давлатимиз раҳбари 23-24 август кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида ҳар галгидек Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюриб, муҳаддислар султонининг қабрини зиёрат қилди. Айни пайтда бу қутлуғ зиёратгоҳ Президентимиз ташаббуси билан буюк муҳаддис бобомизнинг мусулмон оламидаги юксак ҳурматига муносиб тарзда қайта қурилмоқда. Давлатимиз раҳбари ушбу жараёнлар билан танишиб, “Бу лойиҳани кўп муҳокама …

Батафсил

“АЛ-ЖОМЕЪ АС-САҲИҲ” АСАРИНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ (2-қисм)

Ровийда адолат мавжуд бўлиши учун ундаги тўрт шартнинг бўлиши талаб этилади: Ислом; Балоғат. Балоғатга етмаганнинг ривояти қабул қилинмайди; Ақл, яъни соғлом ақлли бўлиши керак. Ақлида камчилиги бўлган одамнинг ривояти қабул қилинмайди; Тақводорлик. Гуноҳ қилган, рухсат берилган бўлса-да инсоннинг олийжаноблик хусусиятига путур етказадиган ишларни қилганларнинг ривояти ҳам қабул қилинмайди;[1] Имом Бухорий …

Батафсил

Чинакам мардлик ва ватанга чексиз садоқатнинг ёрқин тимсоли

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Урганч шаҳрида Жалолиддин Мангуберди ҳайкалининг очилишига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи Ассалому алайкум, азиз ватандошлар! Муҳтарам меҳмонлар! Қадрли Хоразм аҳли! Бугун Мустақиллик байрами арафасида халқимизнинг буюк фарзанди Жалолиддин Мангуберди хотирасига бағишлаб бунёд этилган муҳташам ёдгорлик мажмуасини тантанали равишда очмоқдамиз. Ҳеч шубҳасиз, бунда чуқур рамзий маъно бор. Нега деганда, дунёдаги …

Батафсил

МАРКАЗ РАСМИЙ ҲАМКОРЛАРИ СОНИ ЯНА БИТТАГА ОРТДИ

Бугун Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Марказ ҳамда Туркиядаги етакчи университетларнинг ТОП-20 талик рўйхатидан ўрин олган Памуккале университети ўртасида ўзаро ҳамкорликка оид англашув меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Унда Памуккале университети ректори, доктор Аҳмад Қутлихон раҳбарлигидаги делегация аъзолари, Мармара ва Памуккале университетлари доценти, “Самарқанд тарихи” китоби муаллифи, доктор Осман Айдинли, …

Батафсил

ТИНЧ ВА ОСОЙИШТА ЮРТДА ЯШАШ — БЕБАҲО НЕЪМАТ

Бугунги кунда мамлакатимиз аҳолиси халқчил ислоҳотларга хайрихоҳлик ва қатъий ишонч билан қараб, бу ўзгаришларнинг самарасидан хурсанд бўляпти. Аҳоли фаровонлиги, халқ розилиги ҳар қачонгидан ҳам долзарб масалага айланди. Давлатимиз томонидан 2022­2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ишлаб чиқилди. Шу асосда “Инсон қадри учун” деган улуғвор ғояни амалга ошириш вазифа қилиб …

Батафсил

ТАДҚИҚОТЧИЛАРИМИЗ ТУРКИЯДАГИ МАЛАКА ОШИРИШ ДАСТУРИНИ ЯКУНЛАШДИ

Анқарадаги Ислом тафаккури институтида Имом Бухорий, Имом Мотуридий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари тадқиқотчилари учун жорий этилган малака ошириш курслари ниҳоясига етди. Ушбу курслар доирасида ташкил қилинган ўқув жараёнларида илмий ходимлар фиқҳ, ақида, ҳадис, тасаввуф, илоҳиёт каби соҳаларда етакчи бўлган олимлар маърузаларини тинглашди. Айниқса Дин ишлари олий кенгаши раҳбари, …

Батафсил

“АЛ-ЖОМЕЪ АС-САҲИҲ” АСАРИНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ

Имом Бухорийнинг энг муҳим ва машҳур асари “Ал-Жомеъ ас- саҳиҳ” асаридир. Бу асарнинг тўлиқ номи “ал-Жомеъ ал-муснад ас-саҳиҳ ал-мухтасар мин умурил Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ва сунаниҳи ва айямиҳи” деб номлаган. Асар ҳадис илмида ва мусулмонлар орасида қисқача “ал-Жомеъ ас-саҳиҳ”, аксар ҳолларда эса “Саҳиҳул Бухорий” номи билан машҳур экани маълум. …

Батафсил