Home / Markaz (page 682)

Markaz

Президент Самарқандга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 январь куни Самарқанд вилоятига ташриф буюрди. Давлатимиз раҳбари вилоятда қурилаётган уй-жойлар, илмий ва маданий объектлар, иқтисодий лойиҳалар билан танишади. Тушдан кейин Самарқанд шаҳрида фаоллар иштирокида йиғилиш ўтказилади. Манба: prezident.uz

Батафсил

Фаришталар уялган саҳоба

Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ ривоят қилган ҳадисда Оиша онамиз розияллоҳу анҳо шундай деганлар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларида ёнбошлаб ётган эдилар. Болдирлари бироз очиқ эди. Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) киришга изн сўради. У зот унга ўша ҳолларича (ёнбошлаган ҳолларида) изн бердилар. У кириб, (ҳожатини) гапирди. Кейин Умар (розияллоҳу анҳу) киришга изн …

Батафсил

МИСР – ЎЗБЕКИСТОН Таълим борасидаги ҳамкорлик замон талаби

Ўзбекистон ва Мисрни тарихий-маданий муштараклик, анъанавий дўстлик ҳамда яқин ҳамкорлик бирлаштириб туради. Мовароуннаҳр ва Миср диёрида яшаб ижод қилган улуғ боболаримизнинг ноёб илмий-маърифий мероси бутун мусулмон оламининг бебаҳо бойлигидир. Шу ўринда, Аҳмад Фарғоний бобомизга бўлган Миср халқининг ҳурмат-эҳтироми халқларимиз ўртасидаги азалий дўстликнинг ёрқин рамзига айланган.

Батафсил

Ватан – саждагоҳ каби муқаддас

Ватан – инсоннинг туғилган, киндик қони тўкилган жойдир, болалик, ёшлик даври ўтадиган, таълим-тарбия топадиган жойдир, сафар қилса, мудом қўмсайдиган жойдир. Ватанни севиш, унинг равнақи йўлида хизмат қилиш, уни ёмон кўздан, қора кучлардан ҳимоя қилиш, унинг шаънини юқори кўтариш – буларнинг барчаси Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога бўлган муҳаббатимизнинг, У Зотнинг ҳабиби, …

Батафсил

Хушхабар! Ўзбекистонлик талабалар ал-Азҳарда грант асосида таълим олади

Аввалроқ, Ўзбекистон делегацияси Миср Араб Республикасига жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик. Сафар доирасида Мисрнинг ал-Азҳар мажмуаси билан диний кадрлар тайёрлаш, уларнинг касб-маҳоратини ошириш, халқаро конференциялар ва семинарлар ўтказишга оид диний-маърифий соҳадаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниши кўзда тутилган. Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида Ўзбекистон делегацияси мамлакатимизнинг Мисрдаги элчихонаси билан ҳамкорликда ал-Азҳар …

Батафсил

Мўминаларга ибрат мўминалар: Хадича бинти Хувайлид розияллоҳу анҳо

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нубувват тушишидан олдин, ҳар йили бир ой давомида Маккадаги ҳаётдан узоқлашиб, Ҳиро ғорида тоат-ибодат билан машғул бўлар эдилар. Тоғдан тушгач, Каъбани тавоф килиб, уйга қайтардилар. Бир куни Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам бутун вужудлари титраб уйга кириб келдилар ва Хадича розияллоҳу анҳо онамизга:  – …

Батафсил

Мўминаларга ибрат мўминалар: Мория ал-Қибтийя розияллоҳу анҳо

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салам марҳамат қилдилар: “Қибтийлар учун хайр сўрангиз…“ Мория ал-Қибтийя розияллоҳу анҳонинг номи ўз даврида мўминларнинг кўнгилларига фараҳ бахш этган. Бу ном тарихда абадийлангандир. Аллоҳ таоло ундан рози бўлсин. Тарихда машҳур бўлишига қарамай, у ҳақда жуда кам ёзилган. Тарихий манбаларда шахсиятини ойдинлатувчи маълумотлар деярли учрамайди. Мория розияллоҳу …

Батафсил

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори Хориждаги етакчи университетлар, илмий марказлар ва бошқа ташкилотларда кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш, ижтимоий соҳа, давлат бошқаруви ва иқтисодиёт устувор тармоқларининг юқори малакали мутахассисларга бўлган ўсиб бораётган эҳтиёжларини қондириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда …

Батафсил

Қиш – мўминнинг баҳори: Тунги ибодат – пайғамбарлар суннати ва солиҳлар амалидир

Ҳазрати Имом масжидида жума намозига бир муаззин йигит азон чақиради. Бағоят ширали овозда, қалбга яқин оҳангда, тинглаганда жонингиз ором олгандек бўласиз. Ҳар сафар жума куни ўша йигитнинг азон чақиришини кутиб ўтирар экансиз, дафъатан хаёлингизга кечагина шу азонни тинглаб ўтирмаганмидик, деб ўй келиб қоласиз ва ҳушёр тортасиз. Ё тавба, вақт шунчалик …

Батафсил