Муаллифи: Муаллифи номаълум
Шеърият. Асар одил шоҳ Шаҳриёри ва ҳофиз Саъдий хўжа ўртасидаги ҳикоялардан иборат. Асар шоҳ Шаҳриёрнинг одилона юритган сиёсати, адолатпарвар шоҳ бўлганлиги, халқ орасида ҳурмат қозонган подшоҳ эканлиги ҳақидаги байтлар билан бошланиб, давомида подшоҳга оддий фуқаро ҳофиз Саъдийнинг ишқ йўлида ўз бошидан ўтказган ситам ва дарду аламларини баёни назмий услубда келтирилган.
Нусха тўлиқ эмас.
Асар тили: Туркий-форсий.
Асар боши (в. 1а) :
…نيجه وقت نى يوروب نزل منزل يقينلاشيب خطانى شهرلكا بيل …
Асар сўнги (в. 38б) :
… کیل ایمدی نامرد ای توش خیاله اینجا کیل اوایلی آواراه بر پیاله …
Настаълиқ. 33 варақ. (в. 1а-33б) ; 34а-38б форсий ғазаллар бор ; (2 устун шаклда) ; 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб, фасллари қора сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 145´95 mm. ; варақ ўлчами : 200´125 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : муқоваси йўқ.
Қўлёзманинг ҳолати : нусха титилиб кетган, варақларидан намдан зарарланган, қурт еган.