Ҳадис илми мактабида ташкил этилган ўқув курсининг навбатдаги дарсида мамлакат сиёсий ва ҳуқуқий ҳаётининг энг муҳим йўналишларидан бири — “Замонавий давлат бошқаруви ва адолатли суд-ҳуқуқ тизими борасидаги ислоҳотларни давом эттириш” мавзуси атрофлича муҳокама қилинди. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Баёзхон Маҳмудов олиб борган машғулотда давлат органларининг халққа хизмат қилиши ва суд мустақиллигини таъминлашнинг концептуал асослари таҳлил этилди.

Маърузачи Мурожаатномадан келиб чиқиб, давлат бошқаруви тизимини оптималлаштириш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва рақамли бошқарувни имкон қадар кенг жорий этиш орқали аҳолига енгиллик яратиш масалаларини илмий асослаб берди. Айниқса, “инсон қадри учун” тамойили асосида давлат хизматлари сифатини ошириш ва маҳаллий ижро ҳокимиятининг масъулиятини кучайтириш борасидаги стратегик вазифаларнинг моҳияти очиб берилди.
Шу билан бирга, дарс давомида суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларнинг янги босқичи — одил судловни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда судларнинг мақомини янада ошириш ва адвокатура институтини мустаҳкамлаш масалалари атрофлича ёритилди.

Курс тингловчиларининг эътироф этишича, Мурожаатномада баён қилинган ушбу ислоҳотларни ўрганиш жараёни талабаларда давлат бошқарувининг замонавий усуллари ҳамда адолат мезонлари ҳақида теран билим шакллантирмоқда.
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz





