Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Президент Мурожаатномасида ички бозорда талабни рағбатлантириш тўғрисида нималар дейилган?

Президент Мурожаатномасида ички бозорда талабни рағбатлантириш тўғрисида нималар дейилган?

Ҳадис илми мактабида давом этаётган махсус ўқув курсининг навбатдаги машғулоти шу мавзуга бағишланди. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Тоҳир Эвадуллаев томонидан олиб борилган дарсда ички истеъмол бозорини ривожлантириш ва маҳаллий маҳсулотлар айланмаси ҳажмини кўпайтиришнинг стратегик аҳамияти очиб берилди.

Машғулот давомида Президент Мурожаатномасида қайд этилган вазифалар сирасида аҳолининг харид қобилиятини ошириш, тадбиркорлик субъектлари учун қулай шароитлар яратиш ва маҳаллий товарларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш масалалари илмий таҳлил қилинди. Маърузачи ички талабни жонлантириш нафақат иқтисодий ўсишни жадаллаштиришини, балки янги иш ўринлари яратилиши ва шу орқали аҳоли даромадларининг ошишига бевосита таъсир кўрсатишини ҳаётий мисоллар билан тушунтириб берди.

Курс иштирокчиларининг фикрича, Мурожаатномадаги иқтисодий ташаббусларни бундай таҳлилий тарзда ўрганиш миллий бозор тизимининг ишлаш тамойилларини ҳамда давлат томонидан аҳоли фаровонлигини ошириш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ижтимоий мазмунини англашга ёрдам бермоқда.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

АКАДЕМИК ДОИРАЛАР ҲАМКОРЛИГИНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИГА КЕНГ ЙЎЛ ОЧИЛДИ

Самарқандда “Имом Бухорийни қайта кашф этиш” мавзусида ўтказилаётган халқаро илмий конференсияга кўрилган тизимли тайёргарлик доирасида …