Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / امام حسين قصه سى (Имом Ҳусайн қиссаси)

امام حسين قصه سى (Имом Ҳусайн қиссаси)

№ inv. MR 415

Муаллифи. Собир Сайқалий Ҳисорий (ваф.1730-1798 й.)

Қисса. Қисса Имом Ҳусайнга Язид ибн Муовиянинг байъат талаб қилиб ёзган номаси билан бошланиб, улар ўртасидаги ихтилофни фитна сабабли каттариши, Имом Ҳусайн р.а.нинг кўрган азоб ва уқубатлари, ва Карбало шаҳрида Язидийлар билан бўлган жангда ўлдирилиш воқеаси, шунингдек, Имом Ҳусайннинг ўғли Алиакбаршоҳ ва Муҳаммад Ҳанафий қиссалари ҳам баён қилинган. Қиссанинг бир неча хил нусхалари мавжуд бўлиб, айрим қисмлари бадиий тўқимадан иборат.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

كه بسم الله الرحمان الرحيم سن    احد سن سن صمد سن سن كريم سن…

Асар сўнги (в. 103б) :

… بهادرلار قران ايلاردى يكسر     بهر سوتا به تارتيب جون ولادر …

Библиография :  Kat. I.R, I,  № 398 ; Kat. I.R, II, № 810.

Настаълиқ. 103 варақ. (в. 1б-103б) ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 190´90 mm. ; варақ ўлчами : 270´145 mm. ёзилган варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : малла рангли, чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : муқоваси, айрим варақлари намдан зарарланган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

شرح الفوائد الضيائية (Шарҳу фавоид аз-зиёийя би-шарҳ ал-кофия)

№ inv. MR 394 Муаллифи. Муаллифи номаълум. Грамматика. Машҳур шоир ва тасаввуф олими Абдураҳмон ибн Аҳмад …