ТАОМЛАНИШ СИРЛАРИ (7 қисмдан иборат)ни УЛУҒ УСТОЗ УЛАМОЛАРИМИЗ баён қилиб берганлар:
Қуръони карим ояти карималари,
Жаноби Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак ҳадиси шарифлари,
Динимиз асослари,
Шариатимиз ҳукмлари,
Шарқона одобларимиз,
Мазҳабимиз меъёрлари,
Жамиятшунослик алоқалари,
Одамгарчилик муносабатлари,
Инсоний туйғулар,
Руҳшунослик сир-асрорлари,
Юртимиз урф-одатлари,
Ўзбекчилик қоидалари,
Маданиятимиз ахлоқлари,
Инсоний ақл ва ахлоқий нормалар,
Доно мақолларимиз,
Миллий анъаналаримиз,
Диний қадриятларимиз,
Халқимиз онг-тафаккури,
Миллатимиз менталитети,
Доно халқимиз дунёқараши,
Мусулмончилигимиз кўрсатмалари
Асос ва негизларида:
– Улуғ аждодларимиздан давом этиб келаётган дуру гавҳар ривоятлари ва ноёб ҳикматлари,
– Буюк ота-боболаримиздан эшитиб келаётган тилло билан тенг панд-насиҳатлари ва бетакрор ҳикоялари,
– Меҳрибон ота-оналаримиздан ўрганиб келаётган гавҳар ўгитлари ва мислсиз сўзлари,
– Элимиз таниган ва халқимиз тан олган устозларимиздан таълим олиб келаётган зар тушунчалари ва бебаҳо илмлари,
– Жаннатмакон юртимиз – муқаддас Ватанимиз таълим масканларида таралаётган дурдан аъло фанлар ва беқиёс билимлар,
– Замонавий олимларнинг билимлари, турли соҳа мутахассисларининг ажойиб кашфиётлари,
– Бугунги кунда ва доим керак бўладиган ҳаётий масалалар, долзарб мавзулар, қизиқарли маълумотлар ҳамда халқимиз орасида эътироф этилган мезонлардан улуғ устозларимиз – табаррук уламоларимиз кенг, чуқур ва унумли истеъфода этиб, батафсил тақдим этган.
ДАСТУРХОН АТРОФИДА ЎЗИНИ ТУТИШ, ТАОМЛАНИШ, ИЧИМЛИК ИЧИШ ҲАМДА ОВҚАТЛАНГАНДАН КЕЙИНГИ ТАРТИБ-ҚОИДАЛАР ВА ОДОБЛАРга доир ниҳоятда фойдали маслаҳат, керакли тавсия ҳамда энг муҳим одобларидан намуналар:
ТАОМЛАНИШДАН ОЛДИН:
1) Овқатланишдан аввал икки қўлни бўғимигача уч марта ювилади;
2) Таомдан аввал ҳам, кейин ҳам қўлни ювиш керак;
3) Таомдан аввал тиззалаб ўтирилиб, икки билакни тиззалар ўртасига қўйиб, икки қўл билаккача ювилади;
4) Ювилган қўл силкитилмайди;
5) Ювилган қўл ишлатилган кир нарсага эмас, балки тоза сочиққа артилади;
6) Мезбонлар таклиф этмагунча, дастурхон атрофига ўтирмаслик;
7) Таомга чақирилганда унга жавоб бериш яна бир одобдир;
8) Одобли инсон зиёфатга кетаётиб мезбоннинг изнисиз у ерга чақирилмаган кишини олиб бормайди;
9) Чақирилмаган жойга бормаслик;
10) Таклиф этилган жойга кечикмаслик;
11) Таом камтарин ҳолда ўтириб ейилади;
12) Таомланишдан олдин ва кейин қўлни ювиш;
13) Таомни супрада, яъни дастурхонда емоқ;
14) Дастурхонга биринчи бўлиб нон маҳсулотлари келтирилади;
15) Дастурхон атрофида ўтирганлар овқатга таклиф этилиб, сўнгра ейилади;
16) Агар имкони бўлса, ёлғиз овқатланилмайди;
17) Таомланаётганда оёқ кийимни ечиб ўтирмоқ;
18) Овқат маҳали бўлган вақтларда ҳеч кимнинг уйига унинг чақириғисиз бормаслик;
19) Овқатланаётган одамлар бор жойга салом бериб киришлик;
20) Дастурхон солиниб, таом ҳозир бўлса, намоз вақти бўлиб қолса, аввал таомни еб, сўнг намоз учун туриш лозим. Шу шарт биланки, намоз қазо бўлмасин. Агар вақт жуда кам қолган бўлса-ю, намоз қазо бўлиш хавфи бор бўлса, унда олдин намоз ўқиган афзал;
21) Бир кишилик таомни икки киши ейдиган бўлиб қолса, бунга моне бўлмаслик.
(5 – қисм тугади. Давоми бор…)
Иброҳимжон домла Иномов
Манба: muslim.uz