№ inv. MR 375/I
Муаллифи. Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазоний (ваф. 791/1389 й.)
Ақоид. Нажмуддин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад Насафий (ваф. 537/1142 й.)нинг “Ақоид ан-Насафий” асарига шарҳ ёзган бўлиб, у мусулмонларнинг диний эътиқоди, Аллоҳнинг борлиги ва бирлигини, Қуръони каримнинг тавсифларини баён этувчи мажмуа ҳисобланади. Амир Темур ҳукмронлиги даврида машҳур калом илми олимларидан бири бўлган, Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазоний ушбу шарҳни 768/1367 йил апрель ойида Хоразмда кўчирган. Шарҳ машҳур шарҳлардан бири деб тан олиниб, мадрасаларда дарслик сифатида кенг кўламда фойдаланилган.
Нусха тўлиқ эмас.
Басмала (в. 1б).
Асар боши (в. 1б) :
… الذائقة تدرك حلاوة الشئ حرارته معا قلنا لا بل الحلاوة تدرك بالذوق و الحرارة بالمس الموجودة فى الفم و اللسان …
Асар сўнги (в. 97а) :
… والابرص واحياء الموتى فالترقى والعلو انما هو فى امر التجرد واظهار الاثار القوية لا فى مطلق الشرف والكمال فلا دلالة على افضلية الملائكة على بشر و الله اعلم بتحقيق الامر الحمد لله على الاتمام و الصلاة و السلام
Библиография: GAL I, 427 ; SB I, 758 ; BnF Arabe № 1234-1262 ; Sarkis, col. 637 ; VOHD XVII B,3 № 88 ; Kenderova № 18 ; СВР IV, № 3268-3275 ; Халидов, № 1376-1421 ; Кина № 2473 ; Қарши, № 18 ;Туркестон, № 19 ; Нукус № 68.
Колофон (в. 97а) :
قد وقع الفراغ و استراح القلم عن تسويد هذه النسخة الشريفة المسمى شرح العقايد النسفية للعلامة التفتازانى بعون الملك البارى يوم الارباء السادس عشرين شهر شعبان سنة ١٣٠٤ تم تم
Кўчирилган сана (в. 97а). : 26 шаъбон ойи 1304/1887 й.
Настаълиқ. 97 варақ. (в. 1б-97а) ; 97б-99а буш варақ ; 15 қатор ; мистара ; пойгир; сиёҳи қора ; боб, фасл, оятлари қизил сиёҳда ; матн кўк ва зарҳал рамкага олинган, унвони бор ; ҳошиясида шарҳ, тулдирмалар бор ; мавзулар қизил сиёҳда белгиланган ; шарқ қоғози; курроса 8 ; матн ўлчами : 160´75 mm. ; варақ ўлчами : 270´165 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : асарнинг бошидан 8 варақ йўқ. матн муқовадан ажралиб, варақлари титилиб кетган.