Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / چهل بيت در بيان مخارج (Чиҳл байт дар баёни махориж)

چهل بيت در بيان مخارج (Чиҳл байт дар баёни махориж)

№ inv. MR 243/I

Муаллифи. Охунд Мулло Зоҳид (ваф. 1101/1689-1690 й.).

Тажвид қоидалари – идғом, изҳор, вақф қоидалари, истеъло ҳарфлари ва Қуръондан оятлар келтирилган. Асар назмий бўлиб, ҳарфларнинг махражи шеърий услубда тушунтирилган

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

بعد حمد مربى دو جهان          سامع حرف آشكار ونهان

وزى نعت بى حد صلوات       بزوان رسول بايازان  …

Асар сўнгги (в. 3а) :

… زاهد تشنة لب نمى جويد      نمى ازيم رحمت غفران

ربنا اغفر لنا خطايا نا            انك المستعان والمنان

Библиография : Стори/Брегель I, 248-249 ; СВР  IV, № 2961 ; СВР V, № 3815 ; СВР  VI, № 4399 ; Нукус,  № 7.

Колофон (в. 3а) :

شد بتوفيق خداى لا ينام  اين كتابت روز يكشنبه تمام شد

Настаълиқ.  3 варақ. (в. 1б-3а) ; 1а варақда Муҳаммад ибн Жазарий асаридан парча келтирилган ; 11 қатор ; мистара ;  пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 140´100 mm. ; варақ ўлчами : 210´140 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : муқова мавжуд эмас.

Қўлёзманинг ҳолати :  нусханинг айрим варақлари матндан ажралган. Тамирга мухтож.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 413/III Муаллифи. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар …