Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / سراج الابرار ومنهاج الانهار (Сирож ал-аброр ва минҳаж ал-анҳор)

سراج الابرار ومنهاج الانهار (Сирож ал-аброр ва минҳаж ал-анҳор)

№ inv. MR 74/IX

Муаллифи: Али ибн Асад Исфаҳоний.

Ақоид. Асар тарбия, одоб-ахлоқ, панд-насиҳатга бағишланган ва 19 бобга ажратилган. Асарда қиёмат башорати, жаннат тимсоли ва дўзахдаги азоблар баёни ва маст қилувчи ичимликларнинг ман қилиниши каби масалалар баён қилинган. Мавзулар  оят ва ҳадислар билан кенг ёритилиб берилган. Муаллиф ҳақида маълумот ҳозирча топилмади. Абу Лайс Самарқандий (ваф. 375/985 й.)нинг “Танбиҳу-л-ғофилийн” асарининг қайта ишланган бир-биридан фарқли варианти.

Нусха тўлиқ.  

Басмала (в. 42б).

Асар боши (в. 42б) :

الحمدالله رب العالمين والصلوة والسلام على رسوله محمد وآله واصحابه اجمعين بدانكه اين مختصر است علم نذكره فرد عظ وحكايات … 

Асар сўнги (в. 81a) :

…وبحرمت شهادت فرز ندم كه بر من رحمت كن ومانز ميكونم كه بحرمت آن پدر كه از سير فرزند خود بر حوا است وبحرمت پدران ومدران وپسران اين جماعت را رحمت كن وكنحان همه را …  محمد وآله واصحابه اجمعين

Библиография :  СВР VIII, № 5845 ; Кина,  № 2228-2230 ; Blochet, arabes IV, № 2122.

Колофон (в. 81a) :

اللهم اميد است كه نويسنده شنونده وخونده را رحمت كنه برحمتك يا الارحمر الرحمين

 تمت الكتاب بعون ملك الوهاب ١٣٥١١

Кўчирилган сана (в. 81a) : 1351/1932 й.

Настаълиқ. 40 варақ. (в. 42б-81а) ; 21 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб, фасллари, қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 175´80 mm. ; варақ ўлчами : 250´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола, таякиси чармдан. 

Қўлёзманинг ҳолати :  муқоваси таякисидан ажраган, яхши сақланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …