№ inv. MR 250/I
Муаллифи – номаълум.
Қисса. Асар Одам алайҳиссалом қиссасидан бошланиб, охирги замон пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломгача бўлган пайғамбарлар ҳақидаги қисса, ҳикоялар мажмуаси ташкил топган. асарнинг муқаддимасида Одам алайҳиссаломнинг фарзандлари Қобил ва Ҳобил қиссалари келтирилган. Қиссалар Қуръони Каримдаги қиссалар асосида олинган бўлиб, иккинчи қисми ва Муовия I (41/661 й.) ҳукмронлик қилган давргача халифаларнинг ҳаётига оид воқеалар ва халифаликка хизмат қилган аскарларнинг жасурлиги баён этилган.
Нусха тўлиқ эмас.
Асар боши (в. 1а) :
… ابراهم صلوات الله عليه شنيد كه از چشم پیر آب کردد گفت که ای ابراهم …
Асар сўнги (в. 98а) :
… مشرف كردانى و جمله دين و دنيا را اشان كردانى … و كمال كرد و فضله و الله اعلم باصواب
Настаълиқ. 98 варақ. (в. 1а-98а) ; 98б-99а бўш варақ ; 21 қатор ; мистара; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; матн ўлчами : 90´100 mm. ; варақ ўлчами : 245´145 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : қора рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : орқа муқоваси йўқ. Олд муқоваси матндан ажралган. Айрим варақлари намдан зарарланган, қурт еган.