Home / МАҚОЛАЛАР / “Чиғатой” аҳли билан учрашув

“Чиғатой” аҳли билан учрашув

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари ҳудудларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш бўйича тарғибот тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан бириктирилган маҳаллаларда фаол иш олиб бормоқда.

Марказ директорининг ўринбосари О.Муҳаммадиев Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги “Чиғатой” МФЙда бўлиб, маҳалла фаоллари билан учрашди. Ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асраш чоралари, азалий қадриятларимизнинг инсонпарварлик жиҳатлари ҳақида сўз борган тадбирда маҳалла аҳли билан бирга ҳудуддаги 9-ўрта умумтаълим мактаби ва 18-мактабгача таълим муассасаси раҳбар ва ходимлари ҳам иштирок этди.

Йиғилганларга мамлакатимизда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти, давлатимиз томонидан ёшлар тарбияси ва спортни ривожлантиришга эътибор хусусида тушунчалар берилиб, қатнашчилар сўнгги пайтларда авж олаётган ахборот хуружларининг эҳтимолий оқибатларидан огоҳлантирилди.

Тарғибот доирасида маҳалла раиси К.Эрбўтаевга аҳоли, айниқса, ёшлар онгида мафкуравий иммунитетни ошириш, аёллар ва ўсиб келаётган авлод орасида жиноятчилик, ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг ҳамда чет давлатларга ноқонуний чиқиб кетишнинг олдини олиш юзасидан амалий тавсиялар берилди.

Маҳалла кутубхонасига Марказ томонидан нашр этилган китоблар ҳадя қилинди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

ЎЗИНГИЗНИ ҚАТЪИЯТЛИ БЎЛИШГА ТАЙЁРЛАНГ!

(Бир ҳадис шарҳи) Динимиз инсон шахсиятини шакллантиришда ақлга таяниш, одамларга кўр-кўрона тақлид қилмаслик, ҳар бир …