№ inv. MR 94/I
Муаллиф. Муҳаммад Шамсидддин Куҳистоний Самарқандий (ваф. 950/1543 ёки 963/1555-56 й.).
Фиқҳ. Мазкур асар Лутфуллоҳ Насафий ал-Фозил Кайдоний (ваф. 750/1349 й.)нинг “Матолиб ал-мусолли” (Фиқҳ ал-Кайдоний) асарига ёзилган шарҳдир. Шарҳ бошқаларнинг шарҳларига қараганда аниқроқ ва ҳажми жуда катталигидан фарқланиб, машҳур ҳисобланиб, муаллиф ҳар бир бобларига алоҳида тўхталиб, далиллар билан мавзуларни ёритиб берган. Асарни Шамсидддин Куҳистоний (947/1540 й.) йилда ёзиб тугатган.
Нусха тўлиқ.
Басмала (в. 1б).
Асар боши (в. 1б) :
الحمد لله الذى رفع قاعدة الفقه حتى وفقنا على مراد خير التابعين ابى حنيفة ره واصحابه رضى الله عنه وعن سائر اسلافنا اجمعين …
Асар сўнгги (в. 55а) :
… يتولد منهن اولاد فى صوالح الاعمال يوم العيد ستة وسبع وتسع مائة فى الاعوام والسنن
Колофон (в. 55а) :
تمت الكتاب بعون الملك الوهاب يا وهاب والله اعلم بالصواب
هذا كتاب شرح فقه كيدانى ملا شمس الدين محمد
شد بتوفیق خدای لا ینام این کتابت روز چارشنبه تمام
Кўчирилган сана : чоршанба куни тугатган
Настаълиқ. 55 варақ. (в. 1б-55а) ; +01а эҳтиёти пешин намозининг нияти ҳақида масала бор ; 19 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 135´60 mm. ; варақ ўлчами : 235´145 mm. ; варақлар шарқона рақамланган.
Муқова : қизил рангли, босма нақшли, чарм шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : муқова, варақларини қурт еган, намдан зарарланган, нусха таякисидан ажралиб кетган.