Home / МАҚОЛАЛАР / Тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш – замон талаби

Тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш – замон талаби

Биз юртимизда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, турли хавф-хатарларга қарши курашиш бўйича фаолиятимизни ҳар томонлама кучайтиришимиз шарт. Бу – замон талаби[1]

Бугун биз тарихий бир даврда – халқииз ўз олдига эзгу ва улуғ мақсадлар қўйиб, тинч-осойишта ҳаёт кечираётган авваламбор ўз куч ва имкониятларига таяниб, демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш йўлида улкан натижаларни қўлга киритаётган бир замонда яшамоқдамиз.

Биз ўз тақдиримизни ўз қўлимизга олиб, азалий қадриятларимизга суяниб, шу билан бирга, тараққий топган давлатлар таржибасини ҳисобга олган ҳолда, мана шундай олийжаноб интилишлар билан яшаётганимиз, халқимиз асрлар давомида орзиқиб кутган озод, эркин ва фаровон ҳаётни барпо этаётганимиз, бу йўлда эришаётган ютуқларимизни халқаро ҳамжамият тан олгани, бундай имкониятларни барчасини айнан мустақиллик берганини бугун ҳамамиз чуқур англаймиз.

Ота-боболаримиз неча асрлар мобайнида шу бепоён минтақада қандай ҳамжиҳат бўлиб, қандай қадриятлар асосида яшаб келган бўлса, бугун ҳам, таъбир жоиз бўлса, тарих ва ҳаёт гардиши, табиатнинг ўзи бизни-бутун Ўрта Осиё халқларини айнан ана шундай дўстлик ва ҳамкорлик руҳида ҳаёт кечиришга даъват этмоқда.

Албатта, Ўрта Осиё муҳитида жамоа, маҳалла бўлиб, бир-бирига меҳр-оқибатли бўлиб яшайдиган инсонлар, давр қанчалик ўзгармасин, тарих синовидан ўтган ўз қадриятларига содиқ бўлиб яшашни маъқул кўрар экан, буни замонавий фикрлайдиган, дунёга теран назар ташлайдиган одам тўғри тушуниши, тан олиши ва уни ҳурмат билан қабул қилиши лозим.

Минг афсуски, мана шундай тарихий ҳақиқатни англамайдиган ёки англашни истамайдиган чет элдаги баъзи сиёсатчи ва арбоблар нафақат сиёсат ёки иқтисодиёт, балки маънавият бобида ҳам бизга ақл ўргатишга, азалий ҳаёт тарзимиз, руҳий дунёмизга ёт бўлган қарашларни мажбуран жорий этишга уринмоқдалар.

Бундай кучларнинг ғаразли муносабати аввало бой ва қадимий маънавиятимзга қарши қаратилгани, улар халқимизни ана шу бебаҳо бойликдан жудо қилиш учун ҳар хил усул ва воситалар билан зўр бериб уринаётган барчамизни ташвишлантирмасдан қолмайди, албатта.

Бу борада юртбошимизнинг қуйидаги фикрларига тўхталиб жоиз:

Барчамизга аёнки, жаҳонда кескин иқтисодий рақобат, ахборот хуружлари, террористик таҳдидлар тобора кучайиб бормоқда. Дунёнинг турли жойларида, айниқса, Яқин Шарқ минтақасида қонли тўқнашув ва низолар давом этмоқда. Минг афсуски, бундай нотинч кескинлик ўчоқлари камайиш ўрнига кўпайиб бормоқда.

Ана шундай таҳликали вазиятни ҳисобга олган ҳолда, биз юртимизда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, турли хавф-хатарларга қарши курашиш бўйича фаолиятимизни ҳар томонлама кучайтиришимиз шарт. Бу – замон талаби.

Аввало, шу йўналишда шаклланган тизим самарадорлигини янада оширишимиз, айниқса, диний масалалар билан бевосита шуғулланадиган ҳоким ўринбосарлари, мутасадди ташкилотлар масъулиятини янада кучайтиришимиз зарур. Хусусан, маҳалла раислари, профилактика инспекторлари, имом-хатиблар, диний-ахлоқий масалалар бўйича маслаҳатчилар, ёшлар, хотин-қизлар ташкилотлари фаоллари – барча-барчамиз биргаликда иш олиб боришимиз лозим.

Ишни ана шундай ташкил этсак, ҳар биримиз бу масалага бефарқ бўлмасдан, ўз боламизни, ўз уйимиз, ўз маҳалламизни ўзимиз асрайдиган бўлсак, мен ишонаман, бундай бало-қазолар ҳаётимиздан албатта йироқ бўлади.”[2]

Шунинг учун ҳам бугун ҳар биримиз “Тинчлик-осойишталикни, шу мусаффо осмонни асраш учун шахсан мен нима қилаяпман, бу йўлда ўз ҳузур-ҳаловатимдан воз кечишга тайёрманми?” деган саволни ўзимизга беришимиз, кундалик фаолиятимизни шу нуқтаи назардан баҳолашимиз зарур”.

Бир ҳақиқат барчамиз учун аён бўлиши керак: хушёрлик, огоҳ бўлиш яшаш-бу бир кунлик ёки бир ойлик мавсумий масала эмас, балки кундалик иш, кундалик амалий ҳаракат бўлиши лозим.

 

Шермамат Қутлимурадов,
Элликқалъа тумани “Биби Мушкул Кушод”
масжиди имом-хатиби
[1] Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 22.12.2017

Check Also

ЎЗИНГИЗНИ ҚАТЪИЯТЛИ БЎЛИШГА ТАЙЁРЛАНГ!

(Бир ҳадис шарҳи) Динимиз инсон шахсиятини шакллантиришда ақлга таяниш, одамларга кўр-кўрона тақлид қилмаслик, ҳар бир …