Home / МАҚОЛАЛАР / АЛЛОҲ ТАОЛО СИЗНИ БУ УММАТНИНГ КЎРКИ ҚИЛСИН!

АЛЛОҲ ТАОЛО СИЗНИ БУ УММАТНИНГ КЎРКИ ҚИЛСИН!

   Абу Бакр Муҳаммад ибн Исҳоқ ибн Хузайма: “Осмон гумбази остида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларини Бухорийдек биладиган ва ёд олган киши йўқ”.

   Ҳоким айтганлар: «Ҳофиз Муҳаммад ибн Яъқубдан эшитдим. У киши оталарининг: “Муслим ибн Ҳажжожнинг Бухорий олдида ёш бола каби ўтириб савол бераётганларини кўрганман”, – деганларини эшитганлар».

   Ҳоким айтганлар: «Ҳасан ибн Аҳмад Шайбоний Муаддалдан эшитдим. У киши Аҳмад ибн Ҳамдуннинг: “Муҳаммад ибн Исмоилни Саъид ибн Марвоннинг жанозаларида кўрдим. Муҳаммад ибн Яҳё Зуҳлий Имом Бухорийдан ровийларнинг исмлари, кунялари ва ҳадис иллатлари тўғрисида сўрар эдилар. Бухорий унга ўша заҳоти, “Қул ҳуваллоҳу аҳад”ни ўқигандек жавоб берардилар”, – деганларини эшитганлар».

   Муҳаммад ибн Ҳамдун ибн Рустам айтганлар: «Мен Муслим ибн Ҳажжождан эшитдим. У киши Бухорийнинг ҳузурларига келиб: “Устозлар устози, муҳаддислар саййиди, ҳадис иллатларининг табиби, ижозат берсангиз, оёқларингиздан ўпсам”, – деганлар».

   Абу Исо Термизий айтганлар: “Ироқда ва Хуросонда Муҳаммад ибн Исмоилдан кўра ҳадис иллатларини, тарихини, санадлар илмини чуқур  биладиганини топмадим”.

   Абу Исо Термизий айтганлар: «Муҳаммад ибн Исмоил Абдуллоҳ ибн Мунирнинг ҳузурларида эдилар. Кетаётганларида Абдуллоҳ ибн Мунир у кишига: “Эй Абу Абдуллоҳ, Аллоҳ таоло сизни бу умматнинг кўрки қилсин”, – дедилар. Устознинг шу дуолари қабул бўлди».

Манба: “Машҳур даҳолар сийрати” (Сияру аъламин нубало) китобидан

Check Also

ЎЗИНГИЗНИ ҚАТЪИЯТЛИ БЎЛИШГА ТАЙЁРЛАНГ!

(Бир ҳадис шарҳи) Динимиз инсон шахсиятини шакллантиришда ақлга таяниш, одамларга кўр-кўрона тақлид қилмаслик, ҳар бир …