№ inv. MR 108/V
Муаллиф. Жамолиддин Абу Умар ибн Абу Бакр ибн Ҳожиб (ваф. тахм. 646/1249 й.).
Грамматика. Асар араб тили грамматикасига бағишланган бўлиб, унда араб тилидаги гап, сўз бўлаклари, эга ва кесим муносабати, олмошлар, сифат ва сифатдошлар, келишиклар, феъл ва юкламалар ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Мазкур асар ўрта аср мадрасаларида наҳв фанидан асосий дарсликлардан бири ҳисобланган. Шарқ ва Ғарб кутубхоналарида асарнинг жуда кўп қўлёзма ва тошбосма нусхалари мавжуд.
Нусха тўлиқ.
Басмала (в. 92б).
Асар боши (в. 92б) :
الكلمة لفظ وضع لمعنى مفرد و هى اسم و فعل و حرف لانها اما ان تدل على معنى فى نفسها اولا…
Асар сўнги (в. 110б) :
… والمخففة يحذف للساكنين وفى الوقف فيرد ما حذف والمفتوح ما قبل ما تقلب الفا
Колофон (в. 110б) :
تمت اکتاب بعون الملك الوهاب شد بتوفيق خداى لا ينام اين كتابت روزپنج شنبه تمام هرجه کرز داذما عيب نخصان عيبش نکنند که هر جند باشد
Кўчирилган сана (в. 110б) : пайшанба куни тугатган.
Китоб соҳиби (Муқовада): Мулло Эрмуҳаммад Пешқўрғоний.
Настаълиқ. 19 варақ. (в. 92б-110б) ; 19 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб, фасллари, қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 160´80 mm. ; варақ ўлчами : 250´140 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажраган ва варақлари намдан зарарланган.