Home / МАҚОЛАЛАР / ЎЗИМ БИЛАН РАББИМ ОРАСИДАГИ ҲУЖЖАТ ҚИЛДИМ…

ЎЗИМ БИЛАН РАББИМ ОРАСИДАГИ ҲУЖЖАТ ҚИЛДИМ…

   Муҳаммад ибн Абу Ҳотим айтганлар: «Бухорийнинг қуйидаги сўзларини эшитдим: “Бағдодга саккиз марта бордим. Ҳар борганимда Аҳмад ибн Ҳанбал билан ўтирар эдим. Охирги марта у киши билан хайрлашаётганимда: “Эй Абу Абдуллоҳ, илм ва олимларни ташлаб Хуросонга кетасизми?!” – дедилар. Ҳозир ҳам у кишининг айтган сўзлари ёдимда».

   Муҳаммад ибн Юсуф Бухорий хабар берганлар: “Бир кеча Муҳаммад ибн Исмоилнинг уйларида қолдим. У кишининг ўша кеча 18 марта туриб чироқни ёқиб ёдларига тушган нарсаларни ёзиб қўйганларини ҳисобладим”.

   Муҳаммад ибн Абу Ҳотим Варроқ айтганлар: “Абу Абдуллоҳ билан сафарга чиқадиган бўлсак, фақат қаттиқ совуқдагина бир уйда ётар эдик. У кишининг бир кечада 15-20 марта уйғониб, чақмоқтош олиб чироқ ёққанларини, сўнгра ҳадисларни тахриж қилиб белгилаганларини кўрар эдим”.   

   Ибн Адийнинг айтишларича, Абдулқуддус ибн Ҳаммом кўп шайхларнинг: «Имом Бухорий “Ал-Жомеъ”даги таржималарини (ҳар бир бобга қўйилган сарлавҳа) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг  қабрлари ва минбарлари орасида турган ҳолатда ёздилар. Ҳар бир бобни ёзиш олдидан икки ракаат намоз ўқир эдилар”, – деганларини эшитганлар».

   Бухорий айтганлар: «Мен: “Ас-Саҳиҳ”ни ўн олти йил давомида ёздим. Уни ўзим билан Раббим орасидаги ҳужжат қилдим».

Манба: “Машҳур даҳолар сийрати” (Сияру аъламин нубало) китобидан

Check Also

ЎЗИНГИЗНИ ҚАТЪИЯТЛИ БЎЛИШГА ТАЙЁРЛАНГ!

(Бир ҳадис шарҳи) Динимиз инсон шахсиятини шакллантиришда ақлга таяниш, одамларга кўр-кўрона тақлид қилмаслик, ҳар бир …