Home / МАҚОЛАЛАР / 31 МИНГДАН 31 ТА ФАКТ ЁХУД ИСТИҚЛОЛ ЙИЛЛАРИДАГИ ИШЛАРНИНГ ДЕНГИЗДАН ТОМЧИСИ

31 МИНГДАН 31 ТА ФАКТ ЁХУД ИСТИҚЛОЛ ЙИЛЛАРИДАГИ ИШЛАРНИНГ ДЕНГИЗДАН ТОМЧИСИ

“Халқимизнинг улуғвор қудрати жўш урган Ҳозирги замонда Ўзбекистонда янги бир уйғониш – Учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратилмоқда, десак, айни ҳақиқат бўлади. Чунки бугунги Ўзбекистон – кечаги Ўзбекистон эмас. Бугунги халқимиз ҳам кечаги халқ эмас.”

Ш.М. МИРЗИЁЕВ

Бугун шу азиз Ватаннинг ҳар бир фарзандининг юраги ҳапқириб турибди. Негаки, биз энг улуғ, энг азиз айём – Мустақиллик байрамини, Ўзбекистон Республикаси истиқлолини қўлга киритганининг 31 йиллик шодиёналарини катта тантана қилаяпмиз.

Ана шу қутлуғ айём арафасида дориломон кунларга етказгани учун яна ва яна шукр қилиш мақсадида диний-маърифий соҳадаги олдинги ҳолат ва бугунги ўзгаришларни таққослашга ҳаракат қилдик. Зеро, ҳақиқат қиёсда билиниши кундайин равшан. 

Бугунги кунга келиб бундай яхши ишлар, катта ўзгаришлар, янгиликлар, хайрли тадбирлар, фазилатли амаллар сони диний соҳанинг ўзида 31 мингдан ошиқ. Лекин бу йил Мустақиллигимизни 31 йиллигини нишонлаётганимиз учун диний соҳадаги мазкур 31 мингдан ортиқ ишлардан фақат 31 тасинигина зикр қилмоқчимиз. 

Зеро, Жаноб Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Одамлардан бўлган яхшиликка миннатдорчилик изҳор қила олмаган одам, Худога ҳам шукр қилмайди», деб марҳамат қилганлар.

2) Олдин: Муқаддас динимизнинг асосий китоби бўлмиш Қуръони карим китоби саноқли оилалардагина бўлган. 

2) Ҳозир: Хоҳловчилар нафақат Қуръони карим китобини ўзини, балки Қуръони каримнинг тафсирлари, таржималари, шарҳлари, изоҳлари, маъноларини ҳам хоҳлаган тилида, хоҳлаган пайтида, хоҳлаган миқдорида олишлари мумкин. 

5) Олдин: Муқаддас Ислом динимизнинг энг катта рукнларидан бўлган йилда икки мартагина ўқиладиган Ҳайит намозларини ҳам далаларда, кўздан йироқ жойларда, яширинча ва саноқли одамларгина ўқиган.

5) Ҳозир: Жаннатмакон юртимиздаги ҳар бир 2100 дан масжидларида ҳам барча керакли шарт-шароитлар яратилган, энг замонавий техника жиҳозлари билан жиҳозланган, ибодат учун ҳамма керакли нарсалар билан таъминланган кўркам, ёруғ, муҳташам иншоотларда минглаб-минглаб мусулмонлар ибодатларини кўнглиларидек, тинч-омон, ҳеч қандай хавф-хатарсиз, бемалол, хуш кайфиятлар ва хурсандчиликлар ила адо этмоқдалар. 

6) Ҳозир: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чоп этилаётган кундаги даврий матбуот нашрларида муқаддас Ислом динимиздаги деярли барча масалаларни тўлиқ ёритишдан ташқари, биргина Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёти томонидан диний адабиётларнинг барча турлари: Қуръони каримнинг тафсирлари, таржималари, шарҳлари, ҳадис китобларининг ҳар хил шакллари, фиқҳ, ақоид масалаларига оид китоблар, савол-жавоб китоблари, аёлларга хос ва фарзандлар тарбияси масалаларига оид китоблар, Қуръони каримни ўқишни ўрганиш китоблари, Ислом тарихига оид китоблар, юртимиздан чиққан буюк алломаларнинг китоблари, диний ва дунёвий илмлари билан дунёга танилган ва таралган буюк аждодларимизни китоблари чоп этилмоқда. Бундан ташқари, нашриётда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ойлик диний-маърифий, илмий-адабий «Ҳидоят» ва «Мўминалар» журналлари, «Ислом нури» газетаси ҳам омма эътиборига ҳавола этилмоқда. Имом Бухорий халқаро маркази томонидан эса «Имом ал-Бухорий сабоқлари» журнали чоп этилмоқда. Шу билан бирга барча мўмин-мусулмонлар учун зарур бўлган ҳафталик, ойлик, чорак ва йиллик тақвимлар юз минглаб ададда нашр этилиб, халқимизга тарқатилмоқда.

7) Ҳозир: Жаннатмакон юртимизни, муқаддас Ватанимиз Конституциясининг 2-бўлим V боб 18-модда, 2-бўлим VII боб 31-модда, 3- бўлим XIII боб 57-модда, 3-бўлим XIII боб 61-моддалари ҳамда «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 4 майда қабул қилинган, Сенат томонидан 2021 йил 26 июнда маъқулланган, 2021 йил 5 июльда қабул қилинган янги таҳрирдаги ЎРҚ-699-сонли Қонунлар билан ҳам диний эътиқод ва виждон эркинлиги кафолатланган.

8) Ҳозир: Муқаддас Қуръони карим оятларида талаб этилганидек, муборак Ҳадиси шарифларда тавсия этилганидек, муқаддас Ислом динимизда кўрсатилганидек, ота-боболаримиз, она-момоларимиз қилганларидек биринчи сония, дақиқалариданоқ бу ёруғ дунёга келган янги чақалоқларни онасини меҳр-муҳаббатига тўлган бағрига бериб, ҳақиқий, меҳрли она сутидан тўла-тўкис баҳраманд бўлиши учун, бепоён меҳрли онаси нафаси билан ҳамнафас бўлиб, меҳрибон заҳматкаш отаси тарбияси билан улғайиши учун Президентимизнинг алоҳида махсус Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасини бир неча қарорлари чиқиб, жойларда мазкур қонунларни ижро этиш учун сидқидилдан амалга оширилмоқда. 

9) Олдин: Нафақат диний, балки миллий қадриятларимиз ҳам топталган. 

10) Олдин: Шаҳар, қишлоқларда кўчалардаги ҳамда барча давлат ташкилот, корхона ва идоралардаги ёритилган ёзувларда худосизликка, динсизликка қаратилган иборалар битилган. 

10) Ҳозир: Республикамизнинг ҳамма катта-кичик шаҳарларида ҳам, чека-чека қишлоқларидаги кўчаларида ҳам ҳамда барча давлат ташкилот, корхона ва идораларида ҳам муқаддас Ислом динимизнинг ҳикматли сўзлари, Қуръони карим оятларининг мазмунлари, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ибратли ҳадиси шарифлари, буюк алломаларимизнинг доно сўзлари энг кўркам, энг ҳурматли, энг обрўли жойларда энг замонавий услублар ва мосламалар орқали халқимизни миллий ва диний қадриятларга ундамоқда.

11) Ҳозир: Давлатимиз раҳбари – Президентимизнинг алоҳида махсус қарорларида таъкидлангандек, муборак Рамазон ойининг моҳиятида мужассам бўлган инсонийлик, маънавий поклик, шукроналик фазилатларини эъзозлаш, мамлакатимизда муқаддас динимизни тиклаш, виждон эркинлигини таъминлаш, ушбу қутлуғ ойда амалга ошириб келинадиган хайрия тадбирлари, эҳтиёжманд кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, зиёратгоҳларни ободонлаштириш, оила ва маҳаллаларда меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш бўйича олиб бориладиган ишларни янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш учун, ҳамда эл-юртимиз учун асрлар давомида эзгулик, саховат, меҳр-шафқат, қаноат ва шукроналик рамзи бўлиб келаётган муборак Рамазон ойининг маънавий-руҳий ҳаётимиздаги алоҳида ўрни ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда, жамиятимизда меҳр-оқибат, ўзаро аҳиллик ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлаш, халқимизга хос олижаноб фазилатларни, миллий-диний қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлаш мақсадида юртимиз бўйлаб давлатимизни барча ташкилот, корхона, идораларида Рамазон ойи муносабати билан Қуръони карим оятларидаги ҳукмларни, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларини ва муқаддас Ислом динимизни талабларини амалга ошириб, беҳисоб-беҳисоб хайрли, савобли ишлар қилинмоқда. Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мазкур қарорда Рамазон ойини жойларда миллий анъана ва қадриятлар, урф-одатларимизга уйғун ва ҳамоҳанг тарзда ўтказиш билан боғлик чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ойини ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш топшириқлари берилмоқда.

12) Ҳозир: Республикамизда 13 та диний таълим муассасалари фаолият олиб боради. Шундан 3 таси олий таълим муассасаси бўлиб, улар Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, Мир Араб олий мадрасаси ва Ҳадис илми мактаби, 10 та ўрта махсус ислом таълим муассасаси бўлиб, шу жумладан, 2 таси аёл-қизлар учун ихтисослашган. “Муҳаддислар султони” бўлган, “Дунё имоми” бўлмиш Имом Бухорий ҳазратлари номи билан Тошкент ислом институти ҳамда Самарқанд вилоятида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Президент ташаббуси билан ташкил этилган Марказий Осиёда ягона ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолият юритмоқда. Олий диний таълим муассасаларида 820 нафар талаба таҳсил олиб, уларга 110 нафар педагог-ўқитувчи дарс бериб келмоқда, улар орасида фан докторлари, фан номзодлари, фалсафа докторлари (PhD), магистр илмий даражасига эга педагоглар мавжуд. Ўрта махсус ислом таълим муассасаларида эса жами 1511 талабага 253 нафар педагог-ўқитувчилар таълим бермоқда. Улардан 10 нафари фан номзоди, 42 нафари магистрлик илмий даражасига эга. Диний таълим муассасалари ва илмий мактаблар қошида жами 21 та жойда фуқаролар учун “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курслари ташкил этилган бўлиб, бугунги кунга қадар 27 мингдан зиёд фуқаролар мазкур ўқув курсларида таҳсил олдилар.

13) Ҳозир: Буюк аждодларимиз ўзининг ноёб асарлари билан бутун дунёга Ислом зиёсини сочган, беқиёс ижодлари билан инсониятга машъал бўлган, бемисл илмий-маърифий кашфиётлари билан жаҳон аҳлини ҳайратга солган, илмий-ижодий хизматлари билан дунёни лол қолдирган, бебаҳо мерослари билан башарият дунёқараши ва маънавиятига беқиёс таъсир кўрсатган, ўз салоҳиятлари билан буюк илмий мактаблар яратиб, ўз диёрларини жаҳонга тараннум этган, муқаддас ва илоҳий китоб бўлмиш Қуръони каримдан кейинги иккинчи муқаддас манба, башарият томонидан битилган китобларнинг энг улуғи ҳисобланадиган китоб муаллифи, ақл-заковати ва матонати билан ислом оламида «Мусулмонларнинг эътиқодини тузатувчи» деган улуғ шарафга сазовор бўлган. Шу билан бирга энг нуфузли ва мукаммал ҳуқуқий манба муаллифи бўлган, ўлмас мерослари билан «Дин ва миллатнинг ҳужжати» деган юксак унвонга сазовор бўлган. Булар қаторида улар беназир илм-маърифатлари билан дунё тараққиётини ривожлантиришга улкан таъсир кўрсатган, теран билимлари ва илмий салоҳиятлари билан Ислом олами учун «Маънавий етуклик тимсоли» бўлган. Айни вақтда башариятнинг бугунги тараққиёт саҳифаларида ҳам ўчмас из қолдирган улуғ алломаларимизни, буюк мутафаккирларимизни, муфассиру муҳаддисларимизни, фақиҳу фуқаҳоларимизни, олиму уламоларимизни, пиру устозларимизни, азизу авлиёларимизни нафақат номлари тикланиб танилди, нафақат ётган қабрлари обод бўлди, балки ётган жойлари улуғ қадамжоларга айланиб, Ўзбекистон диёрининг мўъжизалари бўлган мазкур табаррук жой ва муқаддас зиёратгоҳларга Ер куррасининг ҳар қандай жойидан келган ҳар қандай ўта юқори мартабали меҳмонлардан тортиб оддий сайёҳгача бўлган ҳар қандай инсон лол бўлиб, тасаннолар айтмоқда. Бундай табаррук ва улуғ зотларнинг асарларидан эса Ўзбекистонда яшаётган ҳар бир фуқаро энди бемалол баҳраманд бўлиши мумкин. 

14) Олдин: Диний ходимлар, хусусан имом-хатиблар, домлалар, отинойилар доим таъқиб остида бўлганлар. 

14) Ҳозир: Олий маълумотларга, юқори савияга, бой тажрибага, ҳам диний, ҳам дунёвий илмларга, замонавий пухта билимларга эга бўлган муҳтарам ва ҳурматли динимиз пешволари, малакали имом-домлаларимиз ва отинойиларимиз Қуръони карим оятларида талаб этилганидек, Ҳадиси шарифларда тавсия этилганидек, муқаддас Ислом динимизни кўрсатмаларини ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тақдим этилаётган фатво, буйруқ, топшириқ ва кўрсатмаларини бемалол, очиқ-ойдин ҳар жума барча жоме масжидларда ўтказиладиган жума намозларидан Олдинги маърузаларда батафсил ва атрофлича изоҳлаб, мусулмонларимизга кенг тушунчалар бермоқда. Шунингдек, маҳаллаларда ўтказиладиган турли йиғинларда ҳам, халқимизни ҳамма тадбирларида ҳам, фуқароларимизни барча шаръий маросимларида ҳамда барча давлат ташкилот, корхона ва идораларидаги йиғилиш ва мажлисларида ҳам Қуръони карим оятларида талаб этилганидек, Ҳадиси шарифларда тавсия этилганидек, муқаддас Ислом динимизни кўрсатмаларини бутун оммага етказиб тушунтириб, миллий ва диний қадриятларимизни кенг тарғиб этмоқдалар. 

15) Олдин: Уйда Қуръон китоби бўлишини ҳар бир қалбида мусулмон инсон орзу-ҳавас қилган. 

15) Ҳозир: Қуръони карим китобининг ўзини, Қуръони каримнинг тафсирларини, Қуръони каримнинг таржималарини, Қуръони каримнинг шарҳларини, Қуръони каримнинг изоҳларини, Қуръони каримнинг маъноларини хоҳлаган тилда, хоҳлаган пайтда, хоҳлаган миқдорда олиш мумкин. Бундан ташқари Ўзбекистон мусулмонлари идораси Республика Кўрлар жамияти билан ҳамкорликда чиқарган кўзи ожизлар учун махсус тайёрланган Брайл ёзувидаги Қуръони карим китоби ҳам мавжуд. Ўзбекистон мазкур хайрли амалиётни амалга оширган жаҳоннинг учинчи мамлакати бўлди. 

16) Ҳозир: Халқаро алоқалар кенгайиб, мамлакатимиз ҳақида йирик конференциялар ташкил этилмоқда. Жумладан, АҚШнинг пойтахти Вашингтонда АҚШнинг собиқ президенти Ричард Никсон маркази томонидан ташкил этилган «Давлат ва дин, конфессиялараро бағрикенглик: Ўзбекистон мисолида» мавзусида конференция;

Буюк Британиянинг пойтахти Лондон шаҳрида «Уч дин форуми» халқаро ташкилоти томонидан ташкил этилган «Конфессиялараро тотувликка эришишда Ўзбекистон тажрибаси» мавзуидаги семинар;

АҚШнинг пойтахти Вашингтонда АҚШнинг Олий Ислом Кенгаши ва Америка-яҳудий комитети томонидан ташкил этилган «Ҳозирги Марказий Осиёда ислом» мавзуидаги халқаро конференцияда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ҳазратлари иштирок этдилар;

АҚШнинг Олий Ислом Кенгаши раиси Мираҳмадий бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюриб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий хазратлари билан учрашди;

17) Олдин: Кундаги оддий ҳаётда «Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим», «Худога шукур!», «Алҳамдулилло мусулмонман!», «Илоҳим», «Худо хоҳласа», «Худо насиб қилса», «Худо раҳмат қилсин!», «Жойлари жаннатда бўлсин!», «Охиратлари обод бўлсин!» деган ибораларни сўзлаб қўйса, «динга ташвиқот қилди» деб, «қора рўйхат»га киритилган.

17) Ҳозир: Халқимизни кундаги маросим-тадбирларидаги қизиқарли маърузалари ва чиройли амру-маъруфлари билан кифояланиб, чегараланиб қолмасдан, давлатимиз томонидан диний идорамизнинг раҳбарларига, машҳур ва таниқли уламоларимизга, муҳтарам ва ҳурматли динимиз пешволарига, жойлардаги имом-хатибларимизга ота-боболари буюк имомлар ва алломаю замонлар, табаррук зотлар ва улуғ инсонлар бўлган, неча йиллар давомида ўз миллий ва диний қадриятларидан бебаҳра қолиб кетган чанқоқ халқимизга муқаддас Ислом динимизни тўлиқ ва батафсил ёритиб бериш учун, дину-диёнатимизни соф ва мукаммал билдириш учун ҳамма даврий матбуот нашрларида ҳам, барча давлат телеканалларида ҳам, ҳамма радиоэшиттирувларда ҳам, вилоят, шаҳар, туманлардаги маҳаллий телекўрсатувларида ҳам жуда катта аҳамият берилиб, чегарасиз вақт ажратилиб, алоҳида эътибор қаратилиб, ҳар кун, ҳар ҳафта, ҳар ой чексиз-чегарасиз ва улкан имкониятлар берилмоқда. Ўзбекистон Республикаси бўйлаб Қуръони каримни тўлиқ ёд қилганлар ичида эркаклар орасида алоҳида, хотин-кизлар орасида алоҳида қорилар мусобақалари ўтказилмоқда. Ҳар йили Ўзбекистон Республикаси бўйлаб имом-хатиблар ичида туман, шаҳар, вилоят ва республика босқичларидан иборат «Йил имоми» кўрик танловлари қизғин ўтказилиб, ғолиблари муносиб тарзда тақдирланмоқдалар.

18) Ҳозир: Мўмин-мусулмонларни хоҳиш-истакларини инобатга олиб, мусулмон дунёсининг энг муқаддас ёдгорликларидан бири бўлган “Усмон Мусҳафи”ни Ўзбекистон давлатимиз томонидан жаннатмакон юртимизни ҳар бир одами, муқаддас Ватанимизни ҳар бир фуқароси, доно халқимизни ҳар бир мўмин-мусулмон фарзанди хоҳлаган пайтида хоҳлаганича кўриб, бемалол истеъфода қилиши учун Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ихтиёрига топширилди. Нафақат юртимиз фуқаролари, балки Ўзбекистонга ташриф буюрган ҳар инсон ушбу буюк ва ноёб тарихий ёдгорликни бемалол кўриши мумкин. 

19) Олдин: Ҳайит намозларига борганларни яширинча расмга олиб, газета, журналлар орқали ва ишхонасидаги деворий газеталари орқали уларни ҳақорат қилиб, шарманда қилиб, хорлаб, инсоний обрўларини поймол қилишган.

19) Ҳозир: Тарихдаги аждодларимиз доимо интилган, ўтмишдаги бобо-калонларимиз орзу-ҳавас қилиб кутган, бундай кунларни кўра олмасдан юракларидаги армонлар билан, дилларидаги ғамлар билан, хаёлларидаги умидлар билан, қалбларидаги ўкинчлар билан тун-саҳарларда Худодан сўраб, кечаларию-кундузлари Парвардигорга илтижо этиб, кўзларида ёшлар билан Яратганга дуолар қилиб, ожизона Аллоҳ таолога муножотлар қилиб ўтиб кетган ота-оналаримиз интилиб кутган кунлар келди – икки ҳайит айёмлари дам олиш кунларига айланди. Бундай кунларни кўра олмасдан ўтган боболаримизни-момоларимизни, оталаримизни-оналаримизни яхши ниятларини амалга ошириш учун, ушалмаган орзуларини рўёбга чиқариш учун муҳтарам Юртбошимиз энг биринчилар қаторида чиқарган махсус Фармонлари билан қонунийлаштириб, Ўзбекистон диёридаги халқимизга икки ҳайитни дам олиш кунлари қилиб, ҳар бир мўмин-мусулмонга икки қанот қилиб бердилар.

20) Олдин: Давлат ишчи ва хизматчилари нафақат турли маърака-маросимларга боришдан қўрққан, балки ўз ота-онасининг жаноза ва таъзия маросимларида ҳам қатнаша олмаган. «Худога шукур!» ёки «Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим» деган ибораларни айтишдан ҳам, ҳатто юзига фотиҳа тортишдан ҳам қўрққан. Жазоси – партия сафидан ўчирилиш ёки эгаллаб турган лавозимидан бўшатилиш бўлган. Ўз фарзандларига суннат тўйи қилиб, хатна қилишдан ҳам, келин-куёвларга никоҳ ўқитишдан ҳам қўрққан.

20) Ҳозир: Халқимизни барча тадбирларида, турли шаръий маърака-маросимларида давлатимизни барча ташкилот, корхона ва идораларидаги раҳбариятидан тортиб ҳамкасблари ва меҳнат жамоалари ҳам фаол иштирок этмоқдалар. Бевосита ва билвосита раҳбарларининг иштирокларида давлатимизни барча ташкилот, корхона ва идоралари томонларидан халқимизни тўй-ҳашам кунларидаги хурсандчиликларига ҳам хурсанд бўлиб, ҳар хил иссиқ-совуқ кунларидаги ташвишларида ҳам шерик бўлиб, қийин кунларидаги дардларига ҳам ҳамдард бўлиб, оғир пайтларидаги мусибатларини баҳам кўриб, ночор ҳолатларидаги ғамларини бирга енгиб, керакли даражада ҳар хил маънавий ва беҳисоб даражада турли хил моддий ёрдамлар кўрсатилмоқда. Маҳаллалар хонадонларидаги ва тўйхоналардаги халқимиз ўтказаётган турли йиғинларида ҳам, ҳар бир фуқароларимизни барча шаръий маросимларида ҳам диний уламоларимиз, жоме масжидларимизнинг муҳтарам ва ҳурматли имом-хатиблари ўзларининг сермазмун маърузаларида энг замонавий ахборот воситалари орқали муқаддас Ислом динимизни кўрсатмаларини батафсил ва атрофлича ёритиб, Қуръони карим оятларини маъноларини шарҳлаб, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларини мазмун-моҳиятларини изоҳлаб, шариатимизда талаб этилганидек, мусулмонларимизга кенг тушунчалар бериб, миллий ва диний қадриятларимизни бутун оммага етказиб тушунтириб, кенг баралла тарғиб этмоқда.

21) Ҳозир: Юртимиздаги ҳар бир масжидлардаги ўтказиладиган маърузаларидан ташқари, ҳар бир фуқароларимизни барча шаръий маросимларидаги амр-маъруфларидан ташқари, давлатимизни барча ташкилот, корхона ва идораларидаги йиғилиш ва мажлисларида ҳам энг юқори, энг ҳурматли ва энг эътиборли жойларда ўтириб, юқори лавозимдаги масъул шахслар ҳузурларида, энг катта минбарлардан туриб, дин пешволаримиз, муҳтарам ва ҳурматли имом-хатибларимиз Қуръони карим оятларини ҳукм-аҳкомларини шарҳлаб, ҳадиси шарифларни мазмун-моҳиятларини ёритиб, муқаддас Ислом динимизни кўрсатмаларига мувофиқ батафсил ва атрофлича изоҳлаб, халқимизга кенг тушунчалар бериб, бутун оммага етказиб тушунтириб, миллий ва диний қадриятларимизни кенг тарғиб этмоқдалар. 

22) Олдин: Оммавий ахборот воситаларида ҳатто Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идораси тасарруфида хизмат қилган диний ходимларга ҳеч қачон имкон берилмаган. 

22) Ҳозир: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чоп этилаётган кундаги ҳамма даврий матбуот нашрларида ҳам, Ўзбекистон Республикасидаги барча телеканаллари орқали ҳам, Ўзбекистон Республикасидаги ҳамма радиоэшиттирувлари орқали ҳам, Ўзбекистон Республикасининг вилоят, шаҳар, туманларидаги маҳаллий телекўрсатувлари орқали ҳам муҳтарам ва ҳурматли имом-хатибларимиз муқаддас Ислом динимиздаги барча масалаларни тўлиқ ва батафсил ҳамда эмин-эркин ёритишдан ташқари, Республикамиздаги давлат нашриётларидан, теле ва овоз ёзиш студияларидан, интернет тармоқларидан ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриётидан сермаҳсул фойдаланиб, ўзларининг китобларини, рисолаларини, видео ва овоз ёзилган дискларини халқимиз манфаати учун тарқатмоқдалар. 

23) Ҳозир: Олий ва ўрта-махсус диний таълим муассасалари ҳамда ихтисослашган илмий мактабларда халқимизга “Қуръон ва тажвид” курслари фаолият юритмоқда.

24) Олдин: Ислом дини манбаларини тадқиқ этадиган ҳеч қандай жой йўқ эди.  

24) Ҳозир: Самарқанд вилоятида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Сурхондарё вилоятида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, мамлакатимиз ҳудудларида ихтисослашган ҳадис илми, калом илми, тасаввуф илми, ақоид илми ва фиқҳ илми мактаблари ташкил этилди.

25) Ҳозир: Буюк мутафаккирларимизнинг хоки поклари қўним топган жойлар обод масканларга айлантирилди. Жумладан, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Баҳоуддин Нақшбанд, Имом Мотуридий, Имом Бурҳониддин Марғилоний, Етти пир зиёратгоҳлари гўзал гўшаларга айлантирилди.

26) Олдин: Улуғ алломалар, буюк мутафаккирлар ва беназир уламоларнинг нодир асарлари ўз она тилимизга таржима қилинмаган эди.

26) Ҳозир: Дунё бешигини тебратган улуғ алломалар, мислсиз буюк мутафаккирлар ҳамда бетакрор ва беназир уламоларнинг кўплаб нодир асарлари ўз она тилимизга таржима қилиниб, халқимизга туҳфа этилмоқда.

27) Олдин: Имом-хатиблар, уламолар ва диний соҳа ходимлари хорижий давлатлардаги нуфузли тадбирларда иштирок этмас эди. 

27) Ҳозир: Муҳтарам ва ҳурматли имом-хатибларимиз, кўплаб уламоларимиз ва диний соҳа ходимлари хорижий давлатлардаги анжуманлар, семинарлар ва йиғинларда мунтазам ва фаол иштирок этмоқдалар. Шунингдек, хорижий давлатларнинг диний идоралари билан ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда.

28) Олдин: Диний соҳада хизмат қилаётган ходимлар ва диний-маърифий лойиҳаларни ижтимоий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлайдиган муассасалар йўқ эди.

28) Ҳозир: Ўзбекистон тараққиётининг янги даврида диний соҳада хизмат қилаётган ходимлар ва диний-маърифий лойиҳаларни ижтимоий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун “Вақф” хайрия жамоат фонди фаолияти йўлга қўйилди.

29) Олдин: Мамлакатимизнинг Ислом дини маданиятида тутган ўрнини кенг кўламда намоён этадиган мажмуа ташкил этиш инсон хаёлига ҳам келмаган эди.

29) Ҳозир: Юртимизнинг Ислом дини маданиятида тутган ўрнини ва буюк алломаларимизнинг жаҳон тамаддунига қўшган ҳиссасини бутун дунёга намоён этиш, диёримизда муборак динимизнинг ҳақиқий мақомини тарғиб қилиш мақсадида, Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Ислом цивилизацияси маркази ташкил этилди.

30) Олдин: Миллий ва диний қадриятларимизга “эскилик сарқитлари” деб қаралган.

30) Ҳозир: Оммавий ахборот воситаларида ҳам, турли катта-кичик ташкилотларда ҳам халқимизнинг барча миллий-диний қадриятлари эъзозланмоқда.

31) Олдин: Оммавий ахборот воситаларининг биронтасида ҳам биронта диний нарса берилмаган.

31) Ҳозир: Ўзбекистон Республикасининг оммавий ахборот воситаларининг барча-барча турларида Қуръони карим оятларини ҳукм-аҳкомларини шарҳлаб, муборак ҳадиси шарифларни мазмун-моҳиятларини ёритиб, муқаддас Ислом динимизнинг кўрсатмаларига мувофиқ батафсил ва атрофлича изоҳлаб, халқимизга кенг тушунчалар бериб, бутун оммага етказиб тушунтириб, миллий ва диний қадриятларимиз кенг тарғиб этилмоқда.

Бундай мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин. Бироқ фикримизни мухтасар қилган ҳолда Аллоҳдан бундай хайрли ишлар янада кўпайишини, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимизга сиҳат-саломатлик, оилаларимизга бахт-саодат, тўкин-сочин дастурхонлар насиб қилишини сўраб қоламиз. 

Иброҳимжон ИНОМОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари
Манба: muslim.uz

Check Also

ЎЗИНГИЗНИ ҚАТЪИЯТЛИ БЎЛИШГА ТАЙЁРЛАНГ!

(Бир ҳадис шарҳи) Динимиз инсон шахсиятини шакллантиришда ақлга таяниш, одамларга кўр-кўрона тақлид қилмаслик, ҳар бир …