Home / Имом Бухорий ҳадислари / Расули акрам мўъжизалари «Саҳиҳул Бухорий»да…

Расули акрам мўъжизалари «Саҳиҳул Бухорий»да…

ЎКСИГАН ХУРМО ҒЎЛАСИ

(II) 928. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумо айтади:

«Бир хурмо ғўласи бор эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (хутба пайти бориб,) унинг ёнида турар эдилар. У зотга минбар қўйилганда хурмо ғўласидан ҳомиласи ўн ойлик туяларнинг товушлари каби (овоз) эшитдик*.

Ниҳоят, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (минбардан) тушиб, унга қўлларини қўйдилар (шунда у тўхтади)».

 * Хурмо ғўласи Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам гоҳ унинг ёнида туриб, гоҳ унинг устига чиқиб, хутба қилишларига шунчалик ўрганиб қолган эдики, минбар пайдо бўлганида ўзини тарк этилган ҳисоблаб, қаттиқ ўксиганди.

 Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Манба: ЎзА

Check Also

Камсуқумлик ва камтарликнинг дурдона ибратлари

Аҳли ислом Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни жуда яхши билади ва у зотнинг барча фазилатлари билан …