Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / چند بيت [نظم] بر قواعد قرا (Чанд байт [назм] бар қавоиди қурра)

چند بيت [نظم] بر قواعد قرا (Чанд байт [назм] бар қавоиди қурра)

Муаллифи. Охунд Мулло Зоҳид Бухорий (ваф. 1101/1689-1690 й.).

Тажвид. қоидалари – (идғом, изҳор, вақф қоидалари, истеъло ҳарфлари, (Осим, Нофеъ, Кисоий ва Ибн Омир қироатлари) ва Қуръондан оятлар келтирилган. Асар назмий бўлиб, ҳарфларнинг махражи шеърий услубда тушунтирилган.

Нусха тўлиқ.

Асар тили: Форс. 

Басмала (в. 17б).

Асар боши (в. 17б) :

بعد حمد ثنا ومدح خدا           نعت پيغمبر دليل هدا

بشنو اين چند بيت تاكردى      مطلع بر قواعد قرا  …

Асар сўнги (в. 20а) :

… بهر عبد الرؤف كردم نظم     بعنايت خضرت مولى

تاشود مستفيد از ين ابيات    حق رسانيد بمقصد اعلا

Библиография :  СВР IV, № 2960 ; Кина № 3282-3326 ; Нукус, № 8. 

Колофон (в. 20а) :

تمت الكتاب بعون الملك وهاب سنة ١٢٨٥

Кўчирилган сана (в. 20а) : 1285/1868 й. 

Настаълиқ. 4 варақ. (в. 17б-20а) ; 11 қатор ;  мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курраса 8 ; матн ўлчами : 135´70 mm. ; варақ ўлчами : 200´125 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Лоланинг ичида “оқибат хайр бод 1282/1865 й.” деган ёзув бор. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …