№ inv. MR 48 Муаллиф: Собир Сайқалий Ҳисорий (ваф.1730-1798 й.). Қисса. Ўзбек адабиётида ўз қиссалари билан сермаҳсул ижод қилган, тарихий ҳақиқатни бадиий акс эттирган шоирлардан ҳисобланади. Қиссадаги ўхшатиш, сифатлаш, мажозий тасвирлардан ўринли фойдаланилган. Асар Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг вафотларидан сўнг, саҳоба, яқин дўстлари томонидан айтилган марсиялари қасида ҳолига келиб, халқ орасида …
Батафсилهداية الأعمى (Ҳидая ал-аъмо)
№ inv. MR 30/III Муаллиф: Ҳусайн Сокин Кашмирий. Тасаввуф. Асар форс-араб тилида ёзилган бўлиб, ислом ақидаси, ибодат, шариат ва тариқат аҳкомлари илмий ва тасаввуфий жиҳатлардан атрофлича таҳлил этилган. Асардаги оят ва ҳадислар асосида мавзулар ёритилиб берилган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в. 141б). Асар боши (в. 141б) : الحمد لله الذى …
Батафсилاسرار السالكين (Асрор ас-соликин)
№ inv. MR 132 Муаллифи – номаълум. Тасаввуф. Асар тасаввуф илмига бағишланган бўлиб, унда панд-насиҳат ва тариқатнинг зикр мажлислари баён қилинган. Уларнинг маърифат, тариқат, камолот йўллари ва одоби ҳақида баён қилинган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 1б). Асар боши (в. 1б) : حمد بيحد الهى را و درود بى عدد پادشاهي …
Батафсилمنطق الطير (Мантиқ ат-тайр)
№ inv. MR 75 Муаллиф: Фариддин Муҳаммад ибн Иброҳим Аттор (627/1230 й). Достон. Асар Шарқда жуда машҳур ҳисобланиб, муаллиф тасаввуф илми ва тариқат ҳилқаларини ҳар хил қушлар тимсолида баён қилган. Достонда қушларнинг подшоҳи Симурғни ахтариб йўлга чиққан Ҳудҳуд бошчилигидаги қушлар тўдасининг манзилига етгунча бошидан кечирган машаққат ва саргузаштлари ёритиб берилган. Нусха …
Батафсилمخمس امير (Мухаммаси Амирий)
№ inv. MR 74/X Муаллиф: Амир Муҳаммад Умархон Хўқандий (1224/1809-1237/1822). Шеърият. Асар “илоҳий тараннумлар соҳиби” амир Умархоннинг шоир Соиб, мирзо Бедил ва Залилийнинг ғазалларига ёзилган мухаммаслари бўлиб, унда шоир ўз тасаввуфий қарашларини баён қилган. Амирий қаламига мансуб ғазалларнинг таърифу таҳсинига бағишланган ўнлаб юксак савиядаги лирик ғазал, мухаммасу мусаддаслар мавжуд. Амирийнинг ғазаллари …
Батафсилالتنقيح الاصول (توضيح فى حل غوامض التنقيح ) (Ат-Танқиҳ ал-усул (в. 3а) (= Тавзиҳ фи ҳал ғовамиз ат-танқиҳ))
№ inv. MR 79/IV Муаллиф: Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.) Фиқҳ. Мазкур асар Ханафий мазҳабидаги эътиқодий масалалар бўйича машҳур фиқҳшунос олим Али Муҳаммад ибн ал-Ҳусайн ибн Абдулкарим Насафий Паздавий (ваф. 482/1089 й.)нинг “Усул Паздавий” асарига ёзилган шарҳдир. Асар ислом ҳуқуқи асосларига бағишланган бўлиб, унда Ислом динининг …
Батафсилالفرائض السراجية (Ал-Фароиз ас-Сирожийа)
№ inv. MR 3/II Муаллиф: Сирожиддин Абу Тоҳир Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Абдурашид Сижовандий Фарозий ( ХIII асрда яшаган). Фиқҳ. Шарқ оламида жуда машҳур асар бўлиб, унда меросни олиш ва тўсилиш масалалари, марҳумнинг қолган мол-мулкидан мерос олишга ҳақли бўлганлар, тақсимланадиган мероснинг миқдори, меросхўрларнинг қандай мерос олиш тартиблари ва даражалари фасллар ва …
Батафсилشرح الحواشى القدسية (Шарҳ ал-ҳавоши ал-қудсия)
№ inv. MR 62/VII муаллифи номаълум. Мантиқ. Ушбу рисола аллома Тафтазонийнинг “ал-Мутоввал” асарига Мир Саид Шариф Журжоний тарафидан ёзилган “Ал-Ҳавоши ал-қудсия” номли ҳошиянинг шарҳи бўлиб, унда мазкур ҳошияда келган айрим жумлалар мантиқий жиҳатдан изоҳлаб берилган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в. 100б). Асар боши (в. 100б) : غير العدد و هو …
Батафсилحاشية عبدالحكيم (Ҳошияту Абдулҳаким)
№ inv. MR 57 Муаллиф: Абдулҳаким ибн Шамсиддин Муҳаммад Ҳиндий Саёлкутий (ваф. 1067/1657 й.). Мантиқ. “Шарҳу Шамсияти ал-Қутбий”асарига ёзилган мукаммал ва муфассал шарҳ бўлиб, “Қул Аҳмад”, “Ҳошияту Абдулҳаким” деган номлар билан машҳур. Унда мантиқ илмининг моҳияти, зарурати ва турли хил мантиққа оид масалаларнинг шарҳига битилган фикрларга шарҳлар ёзилган. Асар мантиқ илми …
Батафсил(مطالب المصلي (فقه كيدانى (Матолиб ал-мусолли (Фиқҳ ал-Кайдоний))
№ inv. MR 116/I Муаллиф: Лутфуллоҳ Насафий ал-Фозил ал-Кайдоний (ваф. 750/1349 й.). Фиқҳ. Асар ўз даврида Марказий Осиё ҳудудида муҳим фиқҳий асарлардан бири ҳисобланган. Ҳажм жиҳатидан кичик бўлсада, унда фиқҳ илмига ва шаръий масалаларга бағишланган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида ўзоқ вақт давомида дарслик сифатида фойдаланилган. Нусха тўлиқ. Басмала(в. 1б). Асар боши.(в. …
Батафсил