Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР (page 18)

ҚЎЛЁЗМАЛАР

تصريف الأفعال (Тасриф ал-афъол)

№ inv. MR 146/VI Муаллиф. Шасиддин Муҳаммад ибн Абулқосим Муиззий (IX-X/XIV-XV аср). Грамматика. Асарда араб тили грамматикасидаги сўзларнинг боғланиниш усулларига оид мавзулар ёритилган. Марказий Осиё ҳамда татар мадраса ва диний мактабларида дарслик сифатида ўқитилган. Нусха тўлиқ эмас. Асар боши (в. 66а) : … ما قبلها يخسين وتر بين فتسقط البعد القلب …

Батафсил

شرح مطالب المصلى (Шарҳ Матолиб ал-мусолли)

№ inv. MR 52/I Муаллиф. Муаллифи номаълум. Фиқҳ. Мазкур асар Лутфуллоҳ Насафий Фозил Кайдоний (ваф. 750/1349 й.)нинг “Матолиб ал-мусолли” (Фиқҳ ал-Кайдоний) асарига ёзилган шарҳдир. Асар ислом оламида фиқҳий масалаларни ишлаб чиқишда муҳим асарлардан бири ҳисобланган. Нусха тўлиқ эмас. Асар боши (в. 1б) : … المباح و غير المشروع  نوعان محرم …

Батафсил

رسالة (Рисола)

№ inv. MR 108/II Муаллиф. Муаллифи номаълум. Ахлоқ. Асар илм аҳлини ҳурмат қилиш, уларга нисбатан қандай муомала, муносабатда бўлиш, муомала қилганда ҳам одоб билан сўзлашиш ҳақидаги адоб-ахлоқ меъёрлари келтириган. Бу меъёрлар машҳур фатво китобларидан иқтибослар олиниб, мавзуларни кенг ёритиб берган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в. 9а). Асар боши (в. 9а) …

Батафсил

قيامت نامه (Қиёматнома)

№ inv. MR 195/II Муаллиф. Шайх ал-уламо Акбаробод Нодир Меърож Нодир Меърож. Ахлоқ. Асарда тарихий ҳақиқат бадиий акс эттирган бўлиб, марсиялардан ташкил топган. Қиссада Муҳаммад пайғамбарнинг набиралари Ҳасан ва Ҳусайн р.а.нинг кўрган азоб ва уқубатлари, ва Карбало шаҳрида Язидийлар билан бўлган жангда ўлдирилиш воқеаси баён этилган. Одатда қиёматномалар турли хил шеърларнинг …

Батафсил

مطالب المصلي (Матолиб ал-мусолли)

№ inv. MR 183/I Муаллиф. Лутфуллоҳ Насафий ал-Фозил ал-Кайдоний (ваф. 750/1349 й.). Фиқҳ. Асар ўз даврида Марказий Осиё ҳудудида муҳим фиқҳий асарлардан бири ҳисобланган. Ҳажм жиҳатидан кичик бўлсада, унда фиқҳ илмига ва шаръий масалаларга бағишланган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида ўзоқ вақт давомида дарслик сифатида фойдаланилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 1б). Асар боши …

Батафсил

قيامت نامه (Қиёматнома)

№ inv. MR 42/V Муаллиф. Шайх ал-уламо Акбаробод Нодир Меърож. Ахлоқ.. Қиёматномада қиёмат аломатларидан баъзилари, Муҳаммад пайғамбар(с.а.в.)нинг ва унинг набиралари Имом Ҳасан ва Ҳусайнларнинг вафоти ҳақидаги ривоятларни шеърий услубда ёзган. Одатда қиёматномалар ҳар хил шеърларнинг тузилишидан иборат бўлади. Ғазал, мухаммас, муножот, мустазод, қиёматнома ва вафотнома каби номаларга ҳам айтилади. Нусха тўлиқ …

Батафсил

وصيت نامه (Васиятнома)

№ inv. MR 46/II Муаллиф. Муаллифи номаълум. Ахлоқ. Асарда пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)нинг Али розияллоҳу анҳу ва саҳобаларга васиятлари, рўзани тутиш ниятлари, Қуръони тиловати дуолари ҳамда маййитни қабрга қўйиш дуолари келтирилган. Нусха тўлиқ. Басмала. (в. 9а). Асар боши (в. 9а) : وصيت نامه پيغبر صلى الله عليه وسلم امیر المؤمنین علی …

Батафсил

النقاية (Ан-Ниқоя)

№ inv. MR 24 Муаллиф. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.). Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига бағишланган. …

Батафсил

وزن اعلال (Вазну эълол)

№ inv. MR 146/VII Муаллиф. Муаллиф номаълум. Грамматика. Асарда араб тили грамматикасидаги сўзларнинг боғланиш усуллари, иллат (касал) ҳарфларнинг вазнларини араб тили сўзларида ишлатиш қоидаларига оид мавзулар ёритилган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в. 77б). Асар боши (в. 77б) : فعل يفعل نحو ضرب يضرب ضربا مصدر بمعنى زون فر يفر فرارا … …

Батафсил

قواعدى قرآن (Қавоиди Қуръон)

№ inv. MR 192/IV Муаллиф. Муаллиф номаълум. Тажвид. Рисолада тажвид қоидалари (идғом, изҳор, вақф қоидалари ёритиб берилган. Рисола тугалланмаган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 85а). Асар боши (в. 85а) : قواعدى القرآن است الحمدالله رب العالمین والعاقبة  للمتقين والصلوة  والسلام على رسوله محمد وآله واصحابه اجمعين … Асар сўнги (в. 86а) : …

Батафсил