Home / МАҚОЛА (page 3)

МАҚОЛА

РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ҚЎРҚҚАН ФИТНА

(Бир ҳадис шарҳи) Фитналар ҳар доим бўлиб келган. Бундай ишлардан энг ёмони ноҳақдан ширк ва куфрда айблашдир. Бунинг оқибатида одамлар тинчлиги бузилади. Одамларнинг жону молини ҳалол қилиб олиш, тартибсизлик келтириб чиқариш ва муқаддас ислом номидан террористик ҳаракатларни амалга ошириш шулар жумласидандир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни яхшиликка қандай буюрган бўлсалар, …

Батафсил

АҲЛИ СУННАНИНГ ИККИ БУЮК ИМОМИ

Сохта шайхларнинг  Ислом оламининг буюк намояндаларини, айниқса, аҳли сунна вал жамоа имомлари бўлмиш Имом Мотуридий ва Имом Ашъарийни адашганликда айблаши кундан-кунга авж олмоқда. Улар мусулмонларнинг соф эътиқодига раҳна солиш, ўзаро ихтилоф чиқариш орқали  ўзига тобе қилишни мақсад қилган. Ушбу мақолада сохта шайхларнинг гаплари асоссиз эканини исботлаш кўзда тутилган.  Ватандошимиз Муҳаммад …

Батафсил

СОХТА “ТАРИҚАТ”ЛАРНИНГ НОЎРИН ИДДАОЛАРИ

Зарафшон воҳаси тарихида тариқатдан сабоқ беришни даъво қилувчилар, сохта тариқатчилар ҳам учрайди. Сохта тариқатчилар деганда, тасаввуфнинг фақат ташқи жиҳатларига, маросим ва турли зикр мажлисларига асосий эътиборни қаратиб, унинг фалсафий-ирфоний хусусиятларидан бехабар фаолият юритаётган, муайян бир кишини пир санаб, унинг этагидан тутувчи, жамиятнинг бошқа аъзоларидан четлашиб, пир хизматини ҳаётдаги энг асосий …

Батафсил

СОФ ИСЛОМ ВА СОХТА ТАРИҚАТЧИЛИК

Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматини ҳар бир ишда мўътадил бўлган, адолатли уммат эканлигини таърифлаб: ﴿وَكَذَلِكَ جَعَلْنَاكُمْ أُمَّةً وَسَطًا لِتَكُونُوا شُهَدَاءَ عَلَى النَّاسِ﴾ “Шунингдек (яъни ҳақ йўлга ҳидоят қилганимиз каби), сизларни бошқа одамлар устида гувоҳ бўлишингиз ва пайғамбар сизларнинг устингизда гувоҳ бўлиши учун ўрта (адолатли) бир миллат қилдик”[1] дейди. …

Батафсил

БАНДАЛАРНИНГ ФЕЪЛЛАРИ (Абул Баракот Насафийнинг “Ал-Эътимод фил эътиқод” асари асосида)

Аҳли сунна уламолари айтади: “Бандаларнинг феъллари (иш-ҳаракатлари) ҳақиқатан Аллоҳ таоло яратган нарсалардир. Саҳоба ва тобеинлар ҳам шу фикрда бўлган”. Бандаларнинг иш-ҳаракатлари Аллоҳнинг яратгани ва уларнинг касбидир. Яъни, банданинг иш-ҳаракатини Аллоҳ таоло яратади. Банда ишни қилади, аммо у ишни яратиш Аллоҳдан бўлади. Иш-ҳаракат бандага нисбат берилса, “қилди” дейилади. Аллоҳ таолога нисбат …

Батафсил

СУННАТНИ ИНКОР ЭТУВЧИ ҚУРЪОНИЙЛАРНИНГ ШАРЪИЙ ҲУКМИ

Ҳали Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак қабрлари совумай туриб, бу динда турли-туман фирқалар пайдо бўлгани, афсуски, айни ҳақиқат. Улар совуннинг кўпиги каби бир пайдо бўлиб, сўнг йўқолиб кетган бўлса-да, бузуқ ғоялари қисман ёки тўлиғича сақланиб қолди. Ҳатто бугунги кунда ҳам уларнинг янгидан янгилари ўртага чиқиб, ўзининг бузуқ ғоя ва ботил …

Батафсил

ҚУРЪОННИ ТЎҒРИ АНГЛАШ УЧУН ҲАДИСГА ТАЯНИШДАН ЎЗГА ЙЎЛ ЙЎҚ

Қуръони каримда дин ишларидан айримлари очиқ-ойдин баён қилинган бўлса, айримлари Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳадислари орқали ёритиб берилган. Аллоҳ таоло: “Сизга эса одамларга нозил қилинган (маълумотлар)ни баён (тафсир) қилиб беришингиз учун ва тафаккур қилсинлар, деб бу зикрни (Қуръонни) нозил қилдик” (Наҳл сураси, 44-оят), деб таъкидлаган. Демак, Қуръони каримни Аллоҳ таоло ирода қилганидек …

Батафсил

ДИНДА ЧУҚУР КЕТИШНИНГ ЖАМИЯТ ХАВФСИЗЛИГИ ВА БАРҚАРОРЛИГИГА САЛБИЙ ТАЪСИРИ (4-қисм)

АВВАЛГИ ДИНЛАРДАГИ ҒУЛУВ Динда чуқур кетиш мусулмонлар орасида турлича бўлганидек, аввалги динларда ҳам турлича бўлган ва Қуръони каримда ўтган умматларни динда чуқур кетиб, амалларни бажаришда муболаға қилиши таъқиқлангани очиқ-ойдин баён қилинган. ﴿ قُلْ يَا أَهْلَ الْكِتَابِ لَا تَغْلُوا فِي دِينِكُمْ غَيْرَ الْحَقِّ وَلَا تَتَّبِعُوا أَهْوَاءَ قَوْمٍ قَدْ ضَلُّوا مِنْ قَبْلُ وَأَضَلُّوا …

Батафсил

ДИНДА ЧУҚУР КЕТИШНИНГ ЖАМИЯТ ХАВФСИЗЛИГИ ВА БАРҚАРОРЛИГИГА САЛБИЙ ТАЪСИРИ (3-қисм)

Ғулувнинг луғавий ва истилоҳий маънолари Ғулув (الغُلو) сўзи луғавий жиҳатдан: чегарадан ошиб ўтиш, бирор бир ишда ҳаддан ошмоқ маъносини англатади. Қозондаги сув иссиқнинг шиддатидан қайнаб тошса ҳам “غَلَا القِدرُ” деб айтилади. Матонинг нархи одатий нархидан ошса ҳам “غَلا السعر” – мато қиммат бўлди, дейилади[1]. Истилоҳий маъноси: Бирор нарсада ҳаддан ошиб …

Батафсил

У АРШ УЗРА “МУСТАВИЙ” БЎЛМИШ РАҲМОНДИР

Аҳли сунна вал жамоа уламолари, улуғ тилшуносларнинг айримлари, масалан, Субкий, Ибн Ҳожиб ва бошқалар “(У) Арш узра “муставий” бўлмиш Раҳмондир” (Тоҳо сураси, 5-ояти)даги “истава” лафзи “Аршни эгаллади ва уни ўз ўрнида сақлади” маъносида келган, дейди. Аллоҳ таоло Ўзининг қудрати билан махлуқотларининг энг каттаси бўлмиш Аршни пастга тушиб кетиб, Ерни босиб …

Батафсил