Home / МАҚОЛАЛАР (page 18)

МАҚОЛАЛАР

ОЛЛОҲҚУЛИ БАҲОДУРХОННИНГ НОЁБ МУСҲАФИ

Марказ қўлёзмалар фонди сўнгги йиллар мобайнида нодир асарлар билан бойиб бормоқда. Маҳаллий аҳолидан харид қилинган қўлёзма китоблар орасида Хива хони Оллоҳқули Баҳодурхоннинг (тахм.1794-1842) бўйруғи билан кўчирилган Қуръони карим ҳам мавжуд бўлиб, у №344 рақам билан фондда сақланмоқда. Асар нисбатан яхши сақланган. Унда ўша даврнинг китобат санъатида қўлланган нафис, бежирим нақшларнинг …

Батафсил

ҚУРЪОН ВА СУННАТДА БАҒРИКЕНГЛИК ТАЛҚИНИ

Инсонларга миллати, ирқи ва динидан қатъи назар уларни камситмай, қўполлик қилмай, мулойим хатти-ҳаракатлар билан муносабатда бўлиш бағрикенгликни ифодалайди. Бу юксак ахлоқли кишиларга хос олий фазилатдир. Ислом дини манбаларида ахлоқий тамойиллар муҳим ўрин тутиб, булар орасида бағрикенгликнинг алоҳида ўрни бор. Энг сўнгги динга “Ислом” номининг берилиши унинг бошқа маънолар қаторида бағрикенг …

Батафсил

БАҒРИКЕНГЛИК – ДИНЛАР ВА МИЛЛАТЛАРНИ БИРДАМЛАШТИРУВЧИ МУҲИМ ОМИЛ

Дунё халқлари ўзаро муносабатларни қарор топтиришда азалдан бағрикенглик тамойилларига асосланган. Шу боис миллати, дини ва тилидан қатъи назар,  тинч-тотув, аҳил-иноқ, ҳамжиҳат ҳаёт кечирган. Юртимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари истиқомат қилади. Уларнинг 94 фоизидан зиёди ислом динига эътиқод қилади. 3,5 фоизга яқини православ, қолган қисми бошқа диний конфессияларга …

Батафсил

ЙЎЛДАН ОЗОР БЕРУВЧИ НАРСАЛАРНИ ОЛИБ ТАШЛАШНИНГ МУКОФОТИ ЖАННАТДИР

Ислом динида ибодатлар муайян бир доира билан чекланмайди. Балки инсоният учун фойдали бўлган ҳар қандай иш холис ният билан амалга оширилиб, Аллоҳ ва унинг Расули буюрган ёки қайтарган нарсаларга зид бўлмаса, ибодат ҳисобланади. Албатта, ҳар қандай амал риё ва кибру ҳаводан холи бўлса, унинг даражаси ҳам, савоби ҳам катта бўлади. …

Батафсил

УСТОЗНИНГ ШОГИРДИГА ДЕГАНЛАРИ

Ўн бешинчи дарс. Мурувватлик, хушхулқлик ва олижаноблик. Эй ўғлим! Муруввати кам, ҳиммати ва қадри паст, оиласи ва қариндошлари орасида ҳурматсиз, таҳқирланса бўйин эгадиган, камситилса ўзини ҳимоя қилиш ўрнига қўрқоқлик қиладиган кишида яхшилик йўқ. Бундай инсонлар диний илмлар толиби номи билан шарафланишга муносиб эмас ва шариат илмларини ололмайдилар. Эй ўғлим! Мурувватингни …

Батафсил

ОТА-ОНАГА ЯХШИЛИК ҚИЛИШ

Аллоҳ таоло инсонга ота-онаси билан яхши муносабатда бўлишни ва доимо уларга мурувват кўрсатишни буюрган. Аллоҳ таоло ота-онага яхшилик қилиш ҳақида бир нечта оятларни нозил қилган: ﴿وَقَضَى رَبُّكَ أَلَّا تَعْبُدُوا إِلَّا إِيَّاهُ وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا إِمَّا يَبْلُغَنَّ عِنْدَكَ الْكِبَرَ أَحَدُهُمَا أَوْ كِلَاهُمَا فَلَا تَقُلْ لَهُمَا أُفٍّ وَلَا تَنْهَرْهُمَا وَقُلْ لَهُمَا قَوْلًا كَرِيمًا﴾ …

Батафсил

ИЛМНИНГ ФАЗИЛАТИ

“Илм – саодат калити, илмсизлик – жаҳолатдир”, дейди донолар. Дарҳақиқат, илм инсонни камолотга, саодатга етаклайди. Динларнинг устуни бўлган исломда  ҳам бу нарса ўз аксини топган.Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга илк бор: اقْرَأْ بِاسْمِ رَبِّكَ الَّذِي خَلَقَ “Ўқинг (эй Муҳаммад! Бутун борлиқни) яратган зот бўлмиш Раббингиз исми билан!”[1] оятини нозил …

Батафсил

ИЛМ МАШАҚҚАТЛИ ЖАРАЁНЛАРНИ ЕНГИБ ЎТИШНИ ОСОНЛАШТИРАДИ

Бугунги шиддатли ахборот асрида ёш авлод тарбиясига жиддий қараш зарурий эҳтиёжга айланди. Шундай экан, юртимизда ҳам муҳим ислоҳотлар олиб борилаётган бир пайтда, “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунда назарда тутилганидек, давр талабларига мос, ҳар томонлама баркамол, мустақил фикрлайдиган, масъулиятли, ташаббускор, замонавий технологияларни мукаммал ўзлаштирган, шижоатли ва иқтидорли ёшларни тарбиялаш энг …

Батафсил

МАСЛАҲАТЛИ ТЎЙ ТАРҚАМАС

“Маслаҳат” арабча сўз бўлиб, бирор ишни қандай қилиш кераклиги ҳақида йўл-йўриқ тарзидаги, мулоҳаза, тавсия, таклиф, фикр олиш каби маъноларни билдиради. Муқаддас динимизда ҳар бир ишни маслаҳат билан амалга оширишга чақирилган ва унинг алоҳида фазилатга эга эканлиги таъкидланган. Ҳатто Қуръони карим сураларидан бири ҳам Шўро (Маслаҳат) деб номланган. Чунки, бу сурада …

Батафсил

УСТОЗ ОТАНГДАН УЛУҒ!

Аллоҳ  таоло оламларни бунёд этгандан сўнг унга сарвар қилиб Инсонни – Ҳазрати Одам Ато алайҳиссаломни яратди. Одам Ато қовурғасидан Момо Ҳавони яратиб, улардан фарзандларини кўпайтирди. Ривоят этилишича, одамзоднинг кўнглига 3 нарса урмас, яъни инсон 3 нарсадан асло безор бўлмас, доимо ардоқлар экан. Биринчиси эр учун аёл, аёл учун эр. Чунки, аёл …

Батафсил