№ inv. MR 186/IV
Муаллиф номаълум.
Дуо.Рисолада турли хил қасийдалар келтирилган бўлиб, ҳар бир қасийданинг ўқилиш тартиби ва хислатлари баён қилинган. Рисола дуолар мажмуаси бўлиб, унда инсонлар бемор бўлган пайтида ўқиладиган турли дуолар, дам солиш йўллари, турли хил муоммаларни бартараф этиш йўллари баён этилган.
Нусха тўлиқ эмас.
Басмала (в. 78б).
Асар боши (в. 78б) :
اكابرلرنينك قول لاريده صحيح روايت اولدوركه بو قصيده مبارك اولدوركم عالم احمد مرسل واوليادين ايديلار او زمانه لاريده …
Асар сўнгги (в. 81б ) :
… من الهواى فامر فتني واحب فعطرض واللذات بالالم …
Настаълиқ. 4 варақ. (в. 78б-81б) ; 82-83а ҳадис келтирилган ; 83б бўш варақ ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 170´75 mm. ; варақ ўлчами : 255´155 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Саҳҳоф: Мулло Муҳаммад Амин.
Муқова: малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати: яхши сақланган.