Home / МАҚОЛАЛАР / УМАРНИНГ САҲОБАЛАР ОЛДИДАГИ СИДҚ ВА ТАҚВОЛАРИДЕК ЭДИ…

УМАРНИНГ САҲОБАЛАР ОЛДИДАГИ СИДҚ ВА ТАҚВОЛАРИДЕК ЭДИ…

   Қутайба: “Агар Бухорий саҳобалар орасида бўлганларида, бир мўъжиза бўларди”, – деганлар.

   Муҳаммад ибн Юсуф Ҳамадоний айтганлар: «Биз Қутайба ибн Саъиднинг ҳузурларида эдик. Абу Яъқуб Шаъроний деган бир одам келиб, у кишидан Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий ҳақларида сўради. Шунда Қутайба бошларини эгдилар. Кейин баланд кўтариб: “Эй эшитаётганлар, ҳадис ва фиқҳ илмларини яхшилаб кўздан кечирдим. Зоҳидлар, обидлар, фақиҳлар билан ўтирдим. Бироқ ақлимни таниганимдан буён Муҳаммад ибн Исмоилга ўхшашини кўрмадим”, – дедилар».

   Ҳошид ибн Исмоил айтганлар: «Қутайбанинг: “Муҳаммад ибн Исмоилнинг замондошлари олдидаги сидқ ва тақволари Умарнинг саҳобалар олдидаги сидқ ва тақволаридек эди”, – деганларини эшитдим».

   Ҳошид ибн Исмоил айтганлар: «Аҳмад ибн Ҳанбалнинг: “Хуросондан Муҳаммад ибн Исмоилдек (бошқа бир) киши бизга келмади”, – деганларини эшитдим».

   Абу Ҳотим Розий айтганлар: “Муҳаммад ибн Исмоил Ироққа келган олимларнинг энг билимдонидирлар”.

Манба: “Машҳур даҳолар сийрати” (Сияру аъламин нубало) китобидан

Check Also

ЎЗИНГИЗНИ ҚАТЪИЯТЛИ БЎЛИШГА ТАЙЁРЛАНГ!

(Бир ҳадис шарҳи) Динимиз инсон шахсиятини шакллантиришда ақлга таяниш, одамларга кўр-кўрона тақлид қилмаслик, ҳар бир …