Home / МАҚОЛАЛАР / МУҲАММАД ИБН ИСМОИЛ БИЛМАЙДИГАН ҲАДИС ҲАДИС ЭМАС…

МУҲАММАД ИБН ИСМОИЛ БИЛМАЙДИГАН ҲАДИС ҲАДИС ЭМАС…

   Муҳаммад ибн Абу Ҳотим айтганлар: «Имом Бухорийнинг: “Амр ибн Али Фаллоснинг шогирдлари мен билан бир ҳадис устида тортишдилар. Мен: “Унақа ҳадисни билмайман”, – дедим. Улар: “Бухорийнинг ҳам билмайдиган ҳадислари бор экан-да”, – деб хурсанд бўлиб, Амрнинг олдига бориб бу ҳақда хабар берганларида, у киши: “Муҳаммад ибн Исмоил билмайдиган ҳадис ҳадис эмас”, – дебдилар”, – деганларини эшитдим».

   Муҳаммад ибн Абу Ҳотим айтганлар: «Ҳошид ибн Абдуллоҳга Абу Мусъаб Зуҳрий айтганлар: “Бизнинг наздимизда Аҳмад ибн Ҳанбалдан кўра Муҳаммад ибн Исмоил фақиҳроқ ва ҳадисда билимдонроқдир”. Шунда у кишига: “Ҳаддан ошириб юбордингиз”, – дейилди.  Абу Мусъаб бу гапни айтган кишига қараб: “Агар сен имом Моликни кўрганингда, унинг ва Бухорийнинг юзларига қараб, икковлари фиқҳ ва ҳадисда тенг деган бўлардинг”, – деб жавоб бердилар».

   Муҳаммад ибн Абу Ҳотим айтганлар: «Ҳошид ибн Исмоилдан эшитдим. У киши Исҳоқ ибн Роҳавайҳнинг: “Бухорийнинг ҳадисларини ёзинглар. Агар Ҳасан Басрий замонларида шу йигит бўлганларида ҳам, одамлар Бухорийнинг ҳадис ва фиқҳий илмига муҳтож бўлишарди”, – деганларини эшитганлар».

Манба: “Машҳур даҳолар сийрати” (Сияру аъламин нубало) китобидан

Check Also

САДАҚА (эҳсон) нинг энг ноёб 80 та ТУРИ

«Кимки бир ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар кўпайтириб ёзилур. Кимки бир ёмон (гуноҳ иш) қилса, фақат ўша …