Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлолари Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен умматим учун адаштирувчи имомлар* зараридан қўрқаман», дедилар». * Одамларни турли бидъат, фисқ ва фужурга чақирувчилар. Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
БатафсилКУН ҲАДИСИ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ширин сўз ҳам садақадир. Намоз сари босган ҳар бир қадаминг ҳам садақадир. Йўлдан озорни олиб ташлаш ҳам садақадир», дедилар». Имом Бухорий ривоят қилганлар.
БатафсилКУН ҲАДИСИ
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Яхшиликнинг ҳеч бирини паст санама, биродарингни очиқ юз билан қарши олишни бўлса ҳам», дедилар». Имом Муслим ривоят қилган.
БатафсилКУН ҲАДИСИ
Амр ибн Муррадан ривоят қилинади. У саҳобалардан бўлиб, Муовия розияллоҳу анҳуга: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Қайси бир волий ёки қози эҳтиёжманд, камбағал одамларга ҳожат эшигини ёпса, Аллоҳ таоло унга унинг эҳтиёжлари ва ҳожатлари эшигини ёпиб қўяди», деганларини эшитганман», деди. Муснади Кеший. 1-Жуз.
БатафсилКУН ҲАДИСИ
Абдуллоҳ ибн Абу Бакр ибн Ҳазм отасидан, отаси бобосидан, бобоси эса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бундай ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бир беморни бориб кўрса, раҳмат ичида шўнғиб юради. Агар у беморнинг олдида ўтирса, Аллоҳнинг раҳматига ғарқ бўлади. Кейин ортга қайтса, то ўзи келган жойига етиб бормагунча, Аллоҳнинг …
БатафсилКУН ҲАДИСИ
Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ, Унинг фаришталари, осмонлару ер аҳли, ҳаттоки уясидаги чумоли ва балиқ ҳам одамларга яхшиликни ўргатувчига саловот айтадилар», дедилар». Имом Термизий ривоят қилганлар.
БатафсилКУН ҲАДИСИ
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўликларни ҳақоратламанглар. Чунки улар ўзлари тақдим қилган нарсага етишдилар», дедилар». Имом Бухорий ривоят қилганлар.
БатафсилКУН ҲАДИСИ
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Яхшиликларнинг энг яшхиси – бола отасининг дўстлари билан муносабат қилишидир», дедилар». Имом Муслим ривоят қилган.
БатафсилКУН ҲАДИСИ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Рамазонда фарзлигига ишониб, савоб умидида рўза тутса, унинг аввалги гуноҳи кечирилади», дедилар». Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар.
БатафсилКУН ҲАДИСИ
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга зулм ҳам қилмайди, уни ташлаб ҳам қўймайди», дедилар». Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар.
Батафсил