Абдуллоҳ ибн Абу Бакр ибн Ҳазм отасидан, отаси бобосидан, бобоси эса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бундай ривоят қилади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бир беморни бориб кўрса, раҳмат ичида шўнғиб юради. Агар у беморнинг олдида ўтирса, Аллоҳнинг раҳматига ғарқ бўлади. Кейин ортга қайтса, то ўзи келган жойига етиб бормагунча, Аллоҳнинг раҳматида шўнғиб юраверади», дедилар».
Муснади Кеший. 1-Жуз.