Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / «Ўзбекистонда янги уйғониш даври учун улкан салоҳият шаклланмоқда»

«Ўзбекистонда янги уйғониш даври учун улкан салоҳият шаклланмоқда»

Янгиланаётган Ўзбекистондаги маърифий ўзгаришлар хорижда катта қизиқиш уйғотмоқда. Юксак эътироф этилмоқда.

Буюк Британиядаги “Ал-Фурқон” фонди директори Сали Шоҳсуворий бу ҳақда қуйидаги фикрларни билдирди:  

–2018 йилдан бери Ўзбекистондаги ўзгаришларни, янги ташаббусларни ўрганган, хусусан, қадимий қўлёзмаларни тадқиқ этиш марказининг раҳбари сифатида Ўзбекистонга бир неча бор борган инсон сифатида гувоҳлик беришим мумкинки, Ўзбекистонда янги уйғониш даври учун улкан салоҳият шаклланмоқда.  

Хусусан, давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистонда буюк алломалар илмий меросини ўрганиш бўйича илгари сурган ташаббуслари ўта ноёб ҳодиса.  

Ўзбекистон Президентининг бой илмий-маданий меросни асраб-авайлаш ва келажак авлодга етказишга оид ислоҳот ва ташаббусларини қўллаб-қувватлайман. Мазкур йўналишда олиб борилаётган ишлар нафақат давлат, балки нодавлат муассасалар, илмий жамоатчиликнинг ҳам фаол қўллаб-қувватловига эришган.  

Ўзбекистоннинг қадимий мероси, улуғ аллома ва мутафаккирларнинг ноёб асарлари дунё олимларининг диққат марказида. Улар Ўзбекистондаги ҳар бир ўзгаришни диққат билан кузатмоқда.  

Шу сабабли таълимга қаратилаётган эътибор, Ўзбекистонда юз бераётган воқеалар жуда ноёб ва ҳайратланарли. Буни ислом дунёсидаги вулқон сифатида баҳолаш мумкин. Биз Ислом цивизацияси, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий марказлари ва Халқаро ислом академияси билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтирдик. Ўзбекистонлик олимлар билан мулоқотимиз ҳамкорликни янада бойитиш ва фаоллаштиришга хизмат қилади.  

Манба: ЎзА

Check Also

МАҲАЛЛА – МАЪРИФАТ ВА МЕҲР МАСКАНИ

Жойларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилаш мақсадида ўтказилаётган галдаги тадбирлар Самарқанд вилояти Ургут туманидаги “Тинчлик” МФЙда …