Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари Хоразм вилояти маҳаллаларидаги тарғибот тадбирларини Хива шаҳри ва туманида давом эттирди.
Шаҳардаги “Янги ҳаёт”, “Қиёт”, “Гулирайҳон”, “Мевастон” МФЙлар фаоллари билан суҳбатда тинчлик қадри, бағрикенгликнинг миллатлараро тотувликни таъминлашдаги ўрни, ислом динидаги эзгулик ва инсонийлик ғоялари, ёш авлодни миллий қадриятлар ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг моҳияти ҳақида сўз юритилди.
Хива туманининг “Гандимён”, “Гулшан”, “Ғовук”, “Соёт” маҳаллалари вакиллари иштирокида ташкил этилган тадбирларда маърузачилар ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асраш, азалий қадриятларимизнинг инсонпарварлик жиҳатларини ёшлар онгига сингдириш каби масалаларга атрофлича тўхталди.
Вилоятда тарғибот тадбирлари давом этмоқда.